Янги аср” радиоэшиттиришлар дастурида “таълим ва тарақҚиёт” эшиттириши Бошловчи
Download 18.72 Kb.
|
таълим ва тараккиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзув кетади
Ёзув кетади - Лобар Мардонова
Бошловчи: Эътибор берган бўлсангиз, машғулотларга жалб этилган замонавий мултимедиа воситаларига нисбатан ўқувчи ёшларда етарли кўникма шаклланган. 21 асрнинг қайноқ нафаси билан яшаётган болалар булар. Компьютер саводхонлиги бўйича дарсларда келтирилаетган маълумотлар эса уларда улуғ аждодлари билан фахрланиш ҳиссини янада кучайтирмоқда. Шу ўринда китобхонликни ошириш борасидаги ишлар ҳам ўз самарасини кўрсатаяпти. Талабалар китобхонлик танловларида иштирок этаяпти. Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Илмли зиёлилар у ёқда турсин, оддий ҳунарманд косиб ёки деҳқоннинг хонадонида узун қиш кечалари оилавий китобхонликлар бўлган, саводхон кишилар оила аъзоларига турли диний, илмий китобларни ўқиб берган. Матбаачилик ривожланмагани, китоблар хаттотлар томонидан қўлда кўчирилганига қарамай, ота-боболаримиз ҳамиша китобга интилган, китобни ардоқлаган, ўқиганларини бошқаларга ёйган. Биз шундай илм-фан ватанининг фарзандлари эканимиздан фахрланишга ҳақли ва ўтган аждодларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бурчлимиз. Бунга эса улар қолдирган бой меросни пухта ўрганиш, инсонларга фойда келтирувчи барча илмларни ўзлаштириш ва уни фарзандларимизга ҳам ўргатиш орқали эришамиз. Ёзув кетади - Лобар Мардонова Бошловчи: Айниқса, янги ўқув йили улуғ бобокалонлар меросини ўрганиш ва уларга муносиб авлод бўлиш масаласида янги босқични бошлаб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Филиалда бу борада ҳам қатор вазифалар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилаяпти. Ёзув кетади - Лобар Мардонова Бошловчи: Ҳар бир мамлакатнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни унда истиқомат қиладиган интелектуал салоҳиятли ёшлари билан белгиланади. Эртасини ўйлаган ҳар қайси мамлакатда аввало униб-ўсиб келаётган келажак авлод тақдирига эътибор қаратилади. Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳам юртимизнинг нурафшон келажагини яратиш мақсад муддаоси ётади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўрсатилганидек, етук мутахассисларни тайёрлаш ўша болалар боғчаси-ю, мактаб партасидан бошланади. Ушбуни назарда тутиб бугун юртимиздаги таълим муассасалари фаолияти замон талаблари даражасига етказилган. Шунга ҳамоханг тарзда педагог-ўқитувчилар томонидан таълим-тарбия жараёнига илғор тажрибалар татбиқ этилаяпти. Турли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишлари ташкил этилаяпти, тажриба алмашинаяпти. Бу эса албатта, ўз самарасини беради. Download 18.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling