Yangi asr universiteti
Download 221.37 Kb. Pdf ko'rish
|
G‘anixo‘jayev Axadjon Sholdar o‘g‘li (334-336)
Список литературы
1. Бабанский Ю.К. Повышения эффективности и качества уроков //Советская педагогика, 1981. - № 12. – С. 106-111. 2. Краевский В.В. Методология педагогического исследования: Пособие для педагога-исследователя. Самара, 1994. – 156 с. 3. Тарасова, Е.П. Подготовка студентов социально-экономического колледжа к исследовательской деятельности. Дисс…к.п.н., Петрозаводск, 2000. – 201 с. ЖИСМОНИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАР ВОСИТАСИДА ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МЕТОДИК ТАЪЛИМОТИ Ғанихўжаев А., Жумаев А., Хамраева М. Чирчиқ давлат педагогика университети Аннотация. Мазкур мақолада жисмоний таълим жараёнини миллий анъаналар воситасида ташкил этишнинг методик таълимоти ҳақида таҳлил қилинган. Таянч сўзлар: жисмоний таълим, анъана, жараён, восита, ривожланиш, шакилланиш. Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий салоҳиётида жисмоний тарбия ва спорт ўзига хос мазмун, шакл, мақсад ва моҳиятга эга. Уларни аҳолининг кундалик турмуш маданиятига сингдириш, ўқувчи ёшларнинг жисмоний баркамоллигини тарбиялаш, иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг маҳоратларини ошириш, спорт орқали мамлакатнинг шон- шуҳратини жаҳонга кенг ёйиш каби кенг қамровли ва кўлами чуқур тадбирларни ўтказишда жисмоний маданият ҳамда спорт мутахассисларининг иш фаолиятлари эътиборга лойиқдир. Жисмоний маданият ва спорт мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг билимларини чуқурлаштириш ва амалий малакалари ҳамда ижодкорлиги, ташаббускорлигини доимо ошириш ҳозирги давр муаммоларидан биридир. Маълумки, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти (ЎзДЖТИ), Университетлар (10) ва педагогик институтлар (5) таркибидаги жисмоний маданият факультетлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус таълими бўйича кадрлар тайёрлашда вилоятларнинг марказидаги олимпия заҳиралари коллежлари ва баъзи бир педагогик коллежларда ҳам самарали меҳнат қилинмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling