Янги тарих
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).
Жахоннинг ўзаро боғлиқлиги. Хозирги дунѐнинг бирлиги аввалгидек
иқтисодий боғлиқлик билан белгиланади. Халқаро мехнат тақсимоти миқѐси жадал суръатларда ўсмоқда, халқаро савдо йўлида тўсиқлар камайиб 66 бормоқда. Янги жахон бозорлари трансмиллий корпорациялар томонидан ўзлаштирилмоқда, уларнинг қўлида жахон савдосининг катта қисми жамланмоқда. Улар бутун дунѐга «Пепси-кола» ѐки «Панасоник» каби машхур савдо белгиларига эга стандарт товарлар ва хизматлар таклиф қилмоқда. Ер куррасининг кўпгина минтақаларида иқтисодий интеграция ривожланмоқда. ғарбий Европада у айниқса юксак даражага етди: 15 мамлакатни бирлаштирувчи Европа Иттифоқи ягона валютага ўтди. Шимолий Америкада эркин савдо зонаси ташкил этиш хақида битим имзоланди (Канада, Мексика, АқШ). Жануби-Шарқий Осиѐнинг барча мамлакатлари ўзаро иқтисодий яқинлашишга имконият яратиш учун Жануби-Шарқий Осиѐ мамлакатлари уюшмаси (АСЕАН)ни ташкил этдилар. Ўтган асрнинг 80-йилларидан Лотин Америкасида хам интеграция жараѐнлари ривожлана бошлади. Собиқ СССРнинг Мустақил Давлатлар Хамдўстлигига бирлашган республикалари ўртасида хам иқтисодий хамкорлик янги асосда чуқурлашиб бормоқда. Жахон мамлакатларининг ўсиб бораѐтган иқтисодий боғлиқлиги иқтисодий сиѐсатни мувофиқлаштиришни хам тақозо этади. Бунинг учун жахоннинг иқтисодий жихатдан энг қудратли етти мамлакати – Буюк Британия, Италия, Канада, АқШ, Франция, ГФР ва Япония рахбарлари 1974 йилдан бери учрашувлар ўтказадилар. Сўнгги йилларда уларнинг қаторига Россия хам қўшилди ва бу учрашувлар «катта саккизлик» учрашувлари номини олди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling