Янги тарих
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
S6. Yangi davrda AQSh (XVIII asrning oxiri - XIX asrning 70 y.gacha).
Фашистларнинг хокимиятга келиши. Танглик нихоясига етиб
борарди. Нацизм тарафдорлари хокимиятга келиш имкониятларидан умидларини уза бошладилар. Шу даврда харбий-бюрократик элита ўзининг президент Гинденбургга таъсиридан фойдаланиб, уни хукуматни шакллантириш ваколатини Адольф Гитлерга топширишга мажбур қилди. 1933 йил 20 январда Гитлер хукумат бошлиғи – рейхсканцлер этиб тайинланди. Урушга тайѐргарлик. Германияда фашистларнинг хокимиятга келиши Европадаги вазиятни ўзгартириб юборди. Версал-Вашингтон тизими хавф остида қолди. Нацистлар хокимиятга келгунга қадар Германия репарацияларни тўламас ва Миллатлар Лигаси аъзоси эди. Германия дипломатлари мамлакатнинг урушдан кейинги мақоми адолатга зид эканлигига хаммани ишонтирди. Гитлер жахондаги хукмронлик ўрнатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У Версаль шартномаси шартларини бузиб, урушга очиқдан-очиқ тайѐргарлик кўра бошлади. 1939 йилга келиб Германияда умумий харбий мажбурият тикланган, харбий авиация ва танк қўшинлари ташкил этилган эди. Гитлер Австрияни Германияга қўшиб олди ва Чехословакияни қисмларга ажратди. Германия Европадаги энг қудратли давлатга айланди. қўшиб олинган худудлар билан бирга у жахон саноат ишлаб чиқаришининг 15% ни берар, бу борада Англия ва Франциядан ўзиб кетган эди. 1939 йил бошларида Германия Европада энг кучли бўлган жами 2,75 млн. кишилик, 10 минг тўп, 3,2 минг танк ва 4 мингдан ортиқ самолѐтдан иборат қўшинга эга эди. Фашистлар Германияси катта урушни бошлашга тайѐр эди. Ва у бошланди. 3-савол. АқШ: «Янги йўл» сиѐсати 1933-1941 йилларда президент Франклин Д.Рузвельт олиб борган сиѐсат Америка жамиятини тангликдан олиб чиқиш, унда чуқур ислохотларни амалга ошириш сиѐсатига айланди. У «янги йўл» деган ном билан тарихдан ўрин олди. Президент Гувер сиѐсати. Танглик республикачи Герберт К.Гувернинг президентлик даврида юз берди. У 1928 йилда сайланди ва 1929 йил 4 мартда – танглик бошланишидан ярим йил олдин лавозимга кирди ва Оқ уйни танглик ўзининг қуйи нуқтасидан ўтганидан кейин тарк этди. Гувер индивидуализмнинг ашаддий тарафдорларидан бири эди. У ахвол ўта оғир тус олганидан кейингина хусусий корпорацияларга давлат қарзлари беришга рози бўлди. Танглик оқибатлари ва президент сиѐсати республикачилар обрўсининг пасайишига олиб келди. Унинг мухолифи – демократик партияда хокимиятга келиш имконияти пайдо бўлди. 1930 йилда демократлар конгресснинг вакиллар палатасида кўпчилик ўринларни эгаллаб, бу йўлда дастлабки қадамни ташладилар. 1932 йилда демократ Франклин Д.Рузвельт президент сайловида ғолиб чиқди. 52 Рузвельт маъмуриятининг «дастлабки юз куни» банк тизимини қутқариш чоралари билан бошланди. Рузвельт ваъда қилган мухтожларга ѐрдам дастури амалга оширилди; «янги йўл»нинг биринчи йили мобайнида 28 млн. америкалик давлатдан ѐрдам олди. Миллионлаб ишсизларга хар хил жамоат ишларида қатнашиш имконияти яратилди. қишлоқ хўжалигини тартибга солиш тўғрисидаги қонунга биноан фермерларга ишлаб чиқаришни қисқартирганлик учун мукофотлар тўлана бошланди. Саноатни жонлантиришга уриниб, хукумат тадбиркорларга тармоқлар бўйича бирлашмалар тузиб, рақобат шартлари хақида келишишга рухсат берди. Хусусий корпорациялар қимматли қоғозлар чиқариши устидан давлат назорати ўрнатилди. Натижада 1933 йил бахорида иқтисодиѐтда жонланиш бошланди. Рузвельтнинг обрўси ошди. Кўпчилик учун у миллат нажоткорига айланди. АқШнинг ташқи сиѐсати. АқШ ташқи сиѐсатининг мақсад ва вазифаларини тушуниш нуқтаи назаридан Рузвельт Вудро Вильсон тарафдори эди. У Америка жахон сиѐсатида фаол рол ўйнаши керак, деб хисобларди. Бироқ у мамлакатда кўпчилик нотинч дунѐ муаммоларидан четлашишни хохлашини хам яхши тушунарди. Ислохотчиларнинг аксарият тарафдорлари хам «изоляционистлар» эди. 1935 йилда қабул қилинган бетарафлик тўғрисидаги қонун изоляционистик йўл танланганининг ўзига хос исботи бўлди. Бироқ Япониянинг Хитойдаги агрессияси кенгайиши, Германия ва Италиянинг агрессивлик даражаси кучайишига қараб Рузвельтнинг сиѐсати ўзгариб борди. Бироқ Иккинчи жахон урушининг бошланишигина маъмуриятни бетарафлик тўғрисидаги қонунни қайта кўришга мажбур қилди. АқШ Англия ва Францияга ѐрдам бера бошлади. Аммо америкаликлар урушга аралашишни хохламас эди. 1940 йилги сайловолди кампаниясида Рузвельт америкалик аскарларни Европага урушга юбормаслик хақида ваъда беришга мажбур бўлди. Сайловда ғалаба қозонганидан кейингина у АқШни «демократия арсенали»га айлантириш лозимлигини эълон қилди. Унинг ташаббуси билан 1941 йил 11 мартда ленд- лиз тўғрисида қонун қабул қилинди. Бу қонунга биноан президент химоя қилиш АқШ манфаатлари учун мухим бўлган мамлакатларга қурол- аслахаларни ижарага бериш хуқуқига эга бўлди. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling