Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш


Download 0.65 Mb.
bet26/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.

Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади (148-модда).
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган “Очиқ бюджет” давлат сиёсати, бюджет устидан жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш ва бу борада тўлиқ ахборот олиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Хусусан, Давлат бюджетига оид ахборотларни жойлаштиришни назарда тутувчи “Очиқ бюджет” портали ишга туширилди. 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизм жорий этилди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланаётган нормалар юқорида қайд этилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида давлат бюджетини шакллантириш, уни даромад ва харажат қисмларини белгилаш, ижросини таъминлашда фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш, уларга бу жараёнда кенг ва фаол қатнашиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатлар яратади.
Давлат бюджетидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига зарур ёрдам кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик ва умуман, давлат ва жамиятни ҳаётининг бошқа барча соҳаларида самарадорликни таъминлашга хизмат қилади.
Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling