Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Download 0.65 Mb.
bet1/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023


Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли
қоидалари бўйича

ШАРҲЛАР



  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил қилади (15-модда).

Янги таҳрирдаги Конституция референдум асосида бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга кирадиган илк Асосий қонун ҳисобланади.
Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши давлат органлари ва фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади.
Конституция устуворлиги ва инсон қадри таъминланиши учун Конституция нормалари реал ишлаши ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри муҳофаза этиши шарт. Жумладан, судлар ва бошқа давлат органлари, мансабдор шахслар қарорлар қабул қилишда Конституцияга таяниши мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, мазкур норма ҳар бир фуқарога конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини яратади.
Ушбу норманинг киритилиши натижасида кундалик ҳаётимизда бирон имтиёз ёки ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлганда, давлат органлари ходимлари томонидан “ҳали тартиби ишлаб чиқилмаган” ёки “юқоридан бизга кўрсатма ёки буйруқ берилмаган” қабилидаги баҳоналар конституцияда белгиланган нормаларга нисбатан қўлланилмайди.
Конституциянинг тўғридан-тўғри қўлланилиши орқали фуқаролар Конституциядан фойдаланиб, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади. Мисол учун, фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланган бўлиб, мазкур ҳуқуқдан бирор-бир мансабдор шахснинг буйруғи ёки топшириғини рўкач қилиб чеклашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Яна бир мисол, Конституциянинг 47-моддасида мустаҳкамланаётган қоидага асосан, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Мазкур ҳуқуқ бузилса фуқаро айнан Конституцияда менинг ҳуқуқим кафолатланган деб, тегишли ўз ҳуқуқини тиклаши мумкин.
Конституцияга киритилаётган мазкур қоида орқали Конституция нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар тўғридан-тўғри амал қилишига эришилади.



  1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади (15-модда).
Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари
ва нормаларини қамраб олган биргина инсон ҳуқуқларига оид 80 дан ортиқ халқаро шартномалар иштирокчиси ҳисобланади.
Конституцияда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда ҳуқуқий тизимимизнинг таркибий қисми сифатида белгиланиши ушбу ҳужжатлар нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, судлар, бошқа давлат идоралари, фуқаролар ушбу ҳужжатлар нормаларига тўғридан-тўғри ҳавола этиб ўз фаолиятини ташкил этиш имкониятига эга бўладилар.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling