Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас
Download 0.65 Mb.
|
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари тушунтирилиши шарт
- Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир айтган сўзингиз судда сизга қарши ишлатилиши мумкин
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас (27-модда).
Янги таҳрирдаги Конституцияда “Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши керак. Агар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак” деган норма белгиланмоқда. Шахс суд қарорисиз 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги қоидаси биринчи навбатда, уни асоссиз ва муддатсиз ҳибсга олинишига йўл қўймаслик талабини қатъий белгилайди. Қамоқ эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши амалиётини келтирадиган бўлсак, 2022 йилда тергов органларидан судларга келиб тушган жами 24 118 та илтимосномадан 23 503 таси қаноатлантирилган, 485 таси эса рад этилган, яъни 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши олди олинган. Мазкур норманинг конституциявий даражада мустаҳкамланиши шахснинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқининг қатъий кафолати бўлади ва шахс ушлаб турилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб борилиши кераклигини қатъий белгилайди, агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклашга оид қарор қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши зарурлигини англатади. Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлик ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари тушунтирилиши шарт (27-модда). Голливуд фильмларида кўп кўрганмиз, бирор жиноятчини ушлашса, унинг нега ҳибсга олингани ва қанақа ҳуқуқларга эгалиги тушунтирилади. Камида “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир айтган сўзингиз судда сизга қарши ишлатилиши мумкин”, деган ибора ёдимизда қолган. Айнан процессуал ушлаш вақтида инсон оғир руҳий ҳолатга тушади ва ҳуқуқий ёрдамга айниқса муҳтождир, чунки у бундай мураккаб вазиятда жиноятда айбдор ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти унга эмас, аксинча, тўлиқ тергов органларига юклатилганлигини англай олмайди. Халқимиз кўп бора тергов органлари томонидан кимдир қўлга олинганида, у нима учун ушланганини айтилмаслигидан шикоят қилади. Натижада, фуқароларнинг ҳуқуқлари қўлга олинган вақтнинг ўзидаёқ хавф остида қолади. Минг афсуски, фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билмагани ва ҳеч ким уларга буни аниқ ва батафсил тушунтирмагани учун тергов жараёнида қонунга зид ҳолатлар кузатилади. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ривожланган давлатларнинг Конституция ва қонунларида акс этган “Миранда қоидаси” Ўзбекистон Конституциясига киритилмоқда. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. “Миранда қоидаси”га биноан ушланган шахс сукут сақлаш, сўроқ жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Яъни, Конституцияда жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс этмоқда. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак (28-модда). Мазкур янги қоиданинг аҳамияти нимада? Бу норма айбсизлик презумпцияси принципининг муҳим кафолатидир. Конституцияга киритилаётган мазкур инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши зарур. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling