Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади
Download 0.65 Mb.
|
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Комил инсонда Ватан битта бўлади
- “Хабеас корпус акт”
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади (23-модда).
Ватанимизда туғилган, яшаган, ҳозирда эса хорижда яшаётган, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар – ватандошлар ҳам ўзини жонажон мамлакатимиз аҳил ва иноқ оиласининг ажралмас бўлаги сифатида ҳис этади. Давлатнинг ватандошлар ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбуриятининг Конституция даражасида белгиланиши уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан жамият ва давлат манфаатдор эканлигини англатади. Бир қатор давлатларда хориждаги ватандошларни ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланади. Мазкур норма Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси ва ижобий имижини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, турли давлатларда яшаётган, ишлаётган, ўқиётган ватандошларимиз билан алоқаларни ривожлантиришга ҳамда ўзларининг тарихий Ватани – Ўзбекистоннинг обрўсини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшишга имкон беради. Зеро, Ўзбекистон барчамизники. Комил инсонда Ватан битта бўлади, бу ҳам бўлса унинг киндик қони тўкилган, у яшаб фаолият юритаётган муқаддас заминидир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади (25-модда). Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ва табиий ҳуқуқи ҳисобланади. Ўзбекистонда 2008 йилдан барча жиноятлар учун ўлим жазоси бекор қилинган. Лекин, Конституцияда эмас, балки жиноят қонунчилигида ўз аксини топган эди. Ўлим жазосини тақиқлашни конституциявий даражада белгиланиши инсонни ҳаётдан ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатлайди. Ушбу норма билан давлатимиз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга намоён қилади. Мисол сифатида, бугунги кунда 106 та давлатда (Канада, Аргентина, Дания, Франция, Италия, Норвегия, Швеция, Болгария, Польша ва бошқа) ўлим жазоси барча жиноятлар учун бекор қилинган. Айрим давлатлар ўз тажрибасида ўлим жазосини қонунлар билан бекор қилса-да, Конституциясида бўлмаганлиги боис, уни жазо сифатида қайта тиклаш ҳолатлари ҳам кузатилган. Шунингдек, судлар ҳам хатоларга йўл қўйиши хавфини инкор этиб бўлмайди. Шундай экан, ўлим жазоси тайинланган шахсга суд келгусида оқлов ҳукми чиқарадиган бўлса, ноҳақ айбланган инсон ҳаётини ортга қайтаришнинг ҳеч қандай имкони йўқ! Шу нуқтаи назардан, Конституциямизга киритилаётган Ўзбекистоннинг қатъий позицияси мамлакатимизда инсон ҳаёти ва қадри юқори даражада ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди. Конституциямизга киритилаётган мазкур қоида мамлакатимизда инсон ҳаёти ва қадри юқори даражада ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда мазкур жазо турини қайтариш ва қўллаш бўйича ҳар қандай ташаббусларни қатъий равишда чеклайди. Пировардида, ҳар бир инсон, ҳатто у жиноят содир этган бўлса ҳам, унинг яшаш ҳуқуқини кафолатланишига хизмат қилади. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади (27-модда). Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича муҳим институтлардан бири “Хабеас корпус акт” – шахс эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суднинг қарори асосида амалга оширилиши шартлиги талабидир. Бу қоида шахсий эркинлик дахлсизлигини кафолатлаб, тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилган. Бу янги норманинг аҳамияти шундаки, суд-тергов жараёнларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб туришга, шахсни асоссиз ҳибсга олиниши ҳолатларини бартараф этишга, натижада тергов давомида инсоннинг озодлигини чеклаш билан боғлиқ бўлган хатоларга йўл қўйилмаслигига хизмат қилади. Натижада, жиноят иши юритувида инсоннинг қадр-қиммати, шахсий ҳаёти дахлсизлиги, қонунга ва судга ишончи, эмин-эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқи мустаҳкам кафолатланади. Энг муҳими, янгиланаётган Конституция эски тузумдан мерос бўлиб қолган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни жазоловчи ёндашувидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ва ҳимояловчи, поймол қилинган ҳуқуқларни тикловчи, рағбатлантирувчи ёндашувига ўзгартирмоқда. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling