Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади


Download 0.65 Mb.
bet14/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади (47-модда).

Муҳтож инсонларни “ватан ичра ватани” бўлган уй-жой билан таъминлаш Янги Ўзбекистон инсонпарвар сиёсатининг ёрқин ифодасидир. Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда “меҳрибонлик” уйларининг битирувчиларини, ногиронлиги бўлган шахсларни, кам таъминланган оилаларни, ёш оилаларни, айниқса алоҳида ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларга субсидиялар бериш, уйларнинг дастлабки бадалларини тўлаб бериш, имтиёзли ва узоқ муддатли ипотека кредитлар бериш каби инсонпарвар сиёсат амалга оширилмоқда.
Хусусан, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланди. Ушбу норманинг белгиланиши ҳар бир фуқаро, айниқса ёш оилаларнинг ўз хонадонига эга бўлиши унинг меҳнат самарадорлигига, ўқиш имкониятларига, самарали дам олишига ижобий таъсир кўрсатиб, шахснинг ижтимоий барқарорлиги ва ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланди. Янги тартиб доирасида 2020-2022 йилларда жами 27 800 нафар фуқарога бошланғич бадал бир қисмини қоплаш учун 795,6 млрд сўм ва 38 811 нафар фуқарога 429,4 млрд сўм фоиз тўловлари бир қисми қоплаш учун субсидия ажратилган.
Охирги олти йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида
2023 йилда Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини бошлаш ҳақида эълон қилинди. Мазкур дастур биринчи навбатда турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилиши ва фойдаланишга топширилиши натижасида оғир шароитларда яшаб турган фуқароларимизнинг ўз уйига эга бўлишини таъминлайди.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling