Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Хабеас корпус тартиби нимани англатади?


Download 0.65 Mb.
bet11/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Хабеас корпус тартиби нимани англатади? Шахсни эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суднинг қарори асосида амалга оширилиши шартлиги айнан Хабеас корпус қоидаси талабидир.
Эндиликда терговчи, суриштирувчи ва прокурор томонидан тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитиш заруратини судга асослантириши зарур бўлади. Қачон суд рухсат берсагина унинг телефон сўзлашувлари эшитилиши, уй-жойи тинтув қилиниши мумкин. Чунки суд прокурорга нисбатан жиноят иши юзасидан ҳеч бир идоравий ёки бошқа манфаатга эга эмас, у бетарафдир.
Натижада, шахсни конституциявий дахлсизлик ҳуқуқини чеклашга оид бу ҳаракатлар суд рухсати билан амалга оширилиши терговда фуқароларни мулк, турар жой дахлсизлиги ва шахсий ҳаёт ҳамда унга оид маълумотлари дахлсизлиги асоссиз бузилишини олди олинади.


  1. Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (31-модда).

Инсон туғилганидан бошлаб у ҳақидаги маълумотлар унинг ҳаёти давомида бирор-бир жойда “из” қолдиради. Жумладан, давлат хизматларидан фойдаланганда, шифохонада, ФҲДЁ бўлимларида, боғчада, мактабда, банкларда ва бошқа ташкилотларда, кундалик фойдаланадиган ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ёки маълумотлар базаларида шахснинг фото, видео, аудио, ёзма ёки электрон шаклидаги шахсга доир маълумотлар мавжуд. Шахсга доир маълумотлар муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборотдир.
Айниқса, рақамлаштириш шароитида шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Чунки, айримлар ўзгаларга тегишли шахсий маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам амалиётда кўп учрамоқда.
Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Хусусан, давлат шахснинг ўз шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилинишини, шахсга доир маълумотларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини, махфийлигига риоя этилишини, қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олди олинишини таъминлаши лозим.
2019 йилда қабул қилинган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга кўра, шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган шахслар ушбу маълумот эгасининг розилигисиз шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт. Шунингдек, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.
Шу билан бирга, Конституцияга фуқаронинг ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқини кафолатловчи янги қоида киритилмоқда.
Хорижий мамлакатларда “унутилишга бўлган ҳуқуқ” (right to be forgotten) деган ном билан қўлланилувчи ушбу ҳуқуқ шахснинг ўзи ҳақидаги қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларни ахборот ресурсларидан, жумладан Интернетдан, йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқини англатади.
Мазкур ҳуқуқ Сингапур, Япония каби давлатлар конституцияларида ҳам белгилаб қўйилган.
Конституциямизда бундай мазмундаги норманинг белгиланиши инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни таъминлашда муҳим кафолат бўлиб хизмат қилади.



  1. Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга (32-модда).
Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномаларда эътироф этилган, шахснинг мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга бориш, турар ва яшаш жойини эркин ўзгартириш, мамлакатдан чиқиш ва қайтиш ҳуқуқини қамраб олади.
Сир эмаски, мамлакатимизнинг яқин ўтмишида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини асоссиз чекловчи қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Масалан, баъзида фуқароларимиз Тошкентга келиш учун йўллардаги назорат постларидан паспортсиз ўта олмас эди, уларни билим олиши, даволаниши, ишлаши ёки қариндошларини кўриши учун пойтахтга келиб туришида ҳам қийинчиликлар мавжуд эди. Бундай тўсиқларнинг аксарияти сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида бартараф этилди. Хусусан, йўлларда назорат постлари олиб ташланди, “прописка”, хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.
Эркин ҳаракатланишга оид янги норма инсон қадрини камситувчи, ҳаракатланиш эркинлигига тўсиқ бўлган чекловларни бартараф этиб, ҳар бир шахснинг мамлакатимиз бўйлаб эркин ҳаракатланишини кафолатлайди. Юртдошларимиз учун мамлакатнинг хоҳлаган ҳудудида эмин-эркин яшаш, уй-жой ва кўчмас мулк сотиб олиш, фуқароликка эга бўлиш, билим олиш, меҳнат қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланишга оид кенг имкониятлар яратади. Қолаверса, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ва урбанизация жараёнларининг самарали амалга ошишига муҳим омил бўлади.




  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling