Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар


Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади


Download 0.65 Mb.
bet10/26
Sana18.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1567919
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
4 53 ТАЛИК шарҳ фуқароларга энг муҳим янгиликлар 16 03 2023

Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади (29-модда).

Сир эмас, зарур ҳолларда малакали юридик ёрдам олишга барчанинг ҳам қурби етмайди. Шундай вазиятда, фуқаро ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги керак. Давлат баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзиши лозим ва шарт. Шу боис, муҳтож фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишни Конституцияда алоҳида белгиланиши ҳам ижтимоий, ҳам ҳуқуқий нуқтаи назардан улкан аҳамият касб этади.
Хўш, давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш қандай амалга оширилади? Авваламбор, ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш, шунингдек судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқали амалга оширилади. Биргина сўнгги
3 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун давлат бюджетидан 111,9 миллиард сўм сарфланган
.
Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ бугунги кунда бепул юридик ёрдам асосан жиноят процессуал қонунчилиги доирасида кўрсатилади. Фуқаролик ишлари, меҳнат низолари ва бошқа йўналишларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилмайди. Конституцияга мазкур янгиликлар киритилса, фуқароларимиз нафақат жиноят ишлари доирасида, балки фуқаролик, меҳнат ва бошқа соҳаларда ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши мумкин бўлади.
Конституцияга мазкур нормани киритилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлайди ҳамда одил судловдан фойдаланиш имкониятини оширишга хизмат қилади.



  1. Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга (29-модда).

Ҳар қандай шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чақирилганда ёки ушланганда бир оз ўзини йўқотиб қўйиши, эсанкираши бор гап. Шундай вазиятда унинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида адвокат ёрдамидан фойдаланишни таъминлаш муҳим ўрин тутади. Бундай вазиятда адвокат ҳақиқий маънода кўмакчи, ҳимоячи сифатида шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши керак.
Бугунги кунда мамлакатимизда 4,5 минг нафардан ортиқ адвокат фаолият юритмоқда. Қувонарлиси, жамиятда адвокат хизматига эҳтиёжнинг ортиб бориши, турли зиддиятли масалаларни адвокат ёрдамидан фойдаланиб ҳал этиш маданияти шаклланаётганлиги кузатилмоқда.
Конституцияда шахс ушланганида унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқининг алоҳида белгиланиши унга нисбатан ноқонуний ёки асоссиз айблов қўйилишидан, турли босимлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, шахс ўз танловига кўра, яъни истаса, адвокат ёрдамидан фойдаланади, истамаса, бундай ёрдамдан воз кечиши мумкин. Борди-ю, бунга имкони бўлмаса, давлат ҳисобидан адвокат таъминланиши мумкин.
Мазкур қоида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтиришга, уларга нисбатан турли ноқонуний ҳаракатлар содир этилишини ва асоссиз айб қўйилишини олдини олишга хизмат қилади.


  1. Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади (31-модда).
Тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитишга санкцияни прокурордан судга ўтказилишининг аҳамияти нимада?
Мазкур тергов ва процессуал ҳаракатлар бевосита шахснинг дахлсизлик ҳуқуқларига таъсир кўрсатади. Тинтув тергов ҳаракати - уй-жой дахлсизлиги, телефон сўзлашувларини эшитиш - шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатларини чеклаш билан боғлиқ.
Тергов амалиёти давомида ушбу ҳаракатларни ўтказишда қонун талабларига риоя қилмаслик хавфи ҳам мавжуд бўлиб, улар фуқаролар ҳуқуқларининг асоссиз чекланишига олиб келиши мумкин.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling