Янги ва энг янги давр фалсафаси


Ўзбекистон фалсафа жамияти


Download 123 Kb.
bet10/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa

Ўзбекистон фалсафа жамияти. 1973 йилда Ўзбекистон фалсафа жамияти ташкил қилинган ва унинг раиси этиб Иброҳим Мўминов сайланган. И.Мўминов вафотидан сўнг, 1974-1980 йилларда Музаффар Хайруллаев, 1980-1986 йилларда Қ.Хоназаров, 1988-1990 йилларда Эркин Юсуповлар Ўзбекистон фалсафа жамияти раиси лавозимида ишлар эканлар, асосий эътиборни Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган файласуфларнинг ижодий ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг аждодларга муносиб авлод эканлигини дунё ҳамжамиятига таништиришга қаратдилар. Шу боис ўзбек файласуфлари мунтазам халқаро конференциялар ва фалсафа конгрессларида иштирок этганлар.
1990 йилдан буён Саид Шермухамедов раҳбарлигида Ўзбекистон фалсафа жамияти ҳузурида «Фалсафа фанининг долзарб муаммолари» бўйича доимий республика илмий назарий семинари ташкил этилган. Унда республикамизнинг таниқли файласуфлари шунингдек, бошқа фан вакиллари ХХI аср фанининг долзарб муаммолари билан бир қаторда, маънавий юксалиш, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялашнинг устивор йўналишлари ҳақида фикр алмашадилар. 2001 йилда ЮНЕСКО қарорига биноан ҳар йили ноябр ойида нишонланадиган "Жаҳон фалсафа куни" арафасида Фалсафа жамияти раҳбариятининг саъй ҳаракатлари билан, фалсафа фани ривожига ҳисса қўшаётган етакчи олимлар ва ёш тадқиқотчилар муносиб тақдирланиб келмоқда. Ёшларда фалсафий мушоҳада юритишни такомиллаштириш мақсадида "Ақл машқи", "Тафаккур шайдолари" каби тўгараклар ташкил қилинган. Шу билан бирга республика фалсафа кафедралари фаолиятини ўрганиш бўйича "Энг яхши кафедра","Энг яхши дарслик", "Энг яхши талаба реферати" номинациялари бўйича танловлар эълон қилиниб, муносиб топилган номзодлар тақдирланмоқда.
Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. 1998 йилда ташкил қилинган, 2001 йилгача унинг раиси Иномжон Раҳимов бўлган. 2001 йилдан ЎФМЖ раиси Қ.Назаровдир. Жамият қошида ташкил этилган нашриётда унинг аъзолари фалсафа, миллий ғоя ва мафкурага оид янги туркум адабиётларни яратиш, нашр қилиш ва улар орқали аҳоли турли қатламлари онгида дунёни фалсафий идрок этиш, ўз-ўзини англаш, ҳаётнинг мақсадини кўриш ҳамда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда фаол иштирок этиш билан шуғлуланмоқдалар.
Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида фалсафа фани янада равнақ топди. Фалсафа илмини ривожлантириш мақсадида вилоятларда, хусусан, Қорақалпоғистон Давлат университетида, Бухоро Давлат университетида, Самарқанд Давлат университетида, Тошкент Давлат шарқшунослик институтида "Фалсафа" бўлимлари ташкил қилинган ва унда етакчи мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling