Янги ва энг янги давр фалсафаси


Турсунмуҳамедов Саттар Позилхақович (1929) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор


Download 123 Kb.
bet9/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa

Турсунмуҳамедов Саттар Позилхақович (1929) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ишлари саноат ва қишлоқ хўжалик меҳнати, ижтимоий гуруҳлар, табақалар, мулкдорлар синфининг шаклланиши, ижтимоий жараёнлар, жамиятнинг сиёсий тизими, мустақиллик йилларида эса, бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида кучли ижтимоий сиёсатнинг аҳамияти масалаларига бағишланган.
Шермухамедов Саид (1930) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Ўзбекистонда маданият назарияси ва тарихи илмий мактабининг асосчи. Шунингдек у "Ижтимоий фалсафа", "Педагогика тарихи ва назарияси", "Сиёсатшунослик", "Социология", "Этика" ,"Эстетика", "Маданиятшунослик" каби йўналишларда жами 570 яқин илмий ва илмий оммабоп ишларнинг муаллифи. Ўзининг "Ўзбек халқи маданиятининг миллий шакли"(1961) монографиясида ўзбек халқи маданияти қадимий илдизларга эгалиги ва ҳар қандай маданият замон руҳига мослашиб, янгиланиб бориши ва айни пайтда миллий руҳи сақланиб қолишини таъкидлайди. С.Шермухамедов нафақат ўзбек миллати, балки бошқа миллат маданиятини ҳам ўрганиш асосида миллий маданиятларда ўзаро уйғунлик ва ўзаро алоқадорлик бор, бироқ ҳар бир миллатнинг миллий ўзига хослиги миллатларни бир-биридан фарқини кўрсатади, деб ҳисоблайди. Олим маданиятнинг гуманистик асослари, замонавий маданиятнинг шаклланишида миллий ва умуминсоний маданият уйғунлигига алоҳида эътибор қаратади.
Совет тузуми даврида С.Шермухамедов ташаббуси билан жами тўртта (1978, 1980, 1982, 1984,) миллий маданият масалаларига бағишланган халқаро конференциялар ўтказилди. Уларда жаҳон ҳамжамияти вакиллари иштирок этдилар.
Мустақиллик йилларида С.Шермухамедов миллий истиқлол ғояси, янгиланаётган жамиятнинг асл моҳиятини аҳоли турли қатламлари, айниқса ёшлар онгига сингдиришнинг аҳамиятини чуқур англаган ҳолда, "Янгиланаётган жамиятга - янгиланган фалсафа" (1993), "Маданият ва цивилизация" (1996), "Давримиз алломаси" (1998), "Биз қандай жамият қурмоқдамиз" (1999), "Истиқлол қуёши" (2002), "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва фалсафанинг равнақи" (2005), "Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт" (2005), Инсон фалсафаси (2009) каби асарлар яратди ва улар илмий жамоатчилик томонидан муносиб баҳоланди. Олим, ушбу асарларида совет тузуми даврида фалсафа фанининг сиёсийлаштириш оқибатлари ҳақида фикр юритади ва янгиланган фалсафанинг энг аввало гуманистик, сўнгра дунёқарашли, тарбиявий, қадриятли, интегратив, ахлоқий функцияларига таъриф беради. "Биз қандай жамият қурмоқдамиз" асарида у миллий мустақилликнинг аҳамияти, жамиятнинг демократиялашуви жараёнида янгиланган тафаккурни шакллантиришнинг заруриятини асослайди. С.Шермухамедов С.Мирзаев билан ҳамкорликда яратган "Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи", "Ойбек ва ўзбек адабиёти", "Комил Яшин ижоди", "Адабиётнинг ҳамкорлиги ҳаёт тақозоси", "Абадиёт ва санъатда принциплар" каби китоб ва рисолалари, унинг нафақат файласуф олим, балки ўзбек адабиётининг ҳақиқий ихлосманди эканлигидан далолатдир. Хусусан "Ҳозирги ўзбек адабиёти тарихи" (1985) қўлланмасида олим замон зайлидан чўчимасдан, ҳар бир адиб, шоир ва умуман адабий муҳит ҳақида холисона фикр билдирган. Олим барча асарларида инсон омилини биринчи ўринга қўяди ва шогирдларини Бедилнинг "Гарчи душманни дўст қилолмасанг, дўстни душман қилмагин" деган нақлига амал қилишга чорлайди.
С.Шермухамедов устозга садоқатли шогирд ва шогирдпарвар устоз ҳамдир. У устози И. Мўминовнинг 80, 85, 90, 95, 100 йиллик юбилейларини ўтказиш, туғилган юртида музей ташкил қилишда фаол иштирок қилди, устозининг бой илмий мероси, ижоди ва фаолияти ҳақида қатор рисолалар яратди.
С.Шермухамедов "Маданият фалсафаси ва тарихи" илмий мактабида 130 дан ортиқ шогирдлар тайёрлади, улар бугунги кунда республикамиз Олий ўқув юртлари, давлат ташкилотларида турли лавозимларда ишлаб юрт тинчлиги ва фаровонлигига илмий салоҳиятлари билан ҳисса қўшиб келмоқдалар. Устоз ҳозирги кунда ҳам ёшларнинг маънавий ахлоқий тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling