Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида ноябрь ойида ўтказиладиган тадбирлар дастури


Download 60.89 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi60.89 Kb.
#1559658
1   2
Bog'liq
Сценарий намуна

Тадбир ўтказилиш вақти:

18:00-19:45 гача

Тадбир ўтказиладиган жой:

мактаб бинолари, пахта далалари, корхона ва ташкилот заллари

Тадбир иштирокчилари (ўтказувчилар):

гуруҳ раҳбари (ОТМ ректорлари), туман ҳокими ўринбосарлари, сиёсатшунос, маънавият тарғиботчиси, ёзувчи-шоир, санъаткорлар, спортчилар

Услубий кўрсатмалар:

  • аудиториянинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мослашиш;

  • далилларга таяниш (видеотасвир, тақдимот материаллари ва нутқ сўзлаганда);

  • қисқа ва лўнда гапириш;

  • самимият ва таъсирчанлик;

  • ҳудуднинг муаммоларидан бохабарлик;

  • ностандарт вазиятларни ижодий ҳал қилиш;

  • пухта тайёргарлик кўриш ва юқори сифатда ўтказиш.




Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги
тадбир сценарийси

18:00-18:05

Кириш сўзи

Бошловчи ва тадбир учун масъул гуруҳ раҳбарининг нутқи

18:05-18:08

Иштирокчиларни таништириш

Бошловчи тадбир иштирокчилари билан таништиради

18:08-18:16

Мусиқий чиқиш

2-3 та қўшиқ ёки наво ижро этилади

18:16-18:25

Видеоролик намойиши

Юртимиздаги ислоҳотлар ҳақидаги видео проектор орқали катта экранда намойиш этилади (республикадаги ислоҳотлардан бошланиб, вилоят ва тумандаги ўзгаришлар билан якунланади)

18:25-18:30

Шеърий чиқиш

Шоирлар, Зулфиячилар, кичкинтойлар ижросида (чегара ҳудудларда икки тилда ижро этилади)

18:30-18:40

Спортчиларнинг чиқишлари

Спортга кириб келиши, тинимсиз машғулотлар, ўз ғалабалари ҳақида гапириб беради (якунида ғалабалари муҳрланган видеороликлари намойиш этилади)

18:40-18:47

Видеоролик



Сардобадаги ўзгаришлар ҳақидаги видеоролик проектор орқали катта экранда намойиш этилади

18:47-19:00

Маъруза

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсонлар тақдиридаги инъикоси ҳақида маълумот берилади

19:00-19:15

Бадиий асарлардан парчалар

Театр жамоалари вакиллари ижро этади (тарбиявий аҳамиятга эга лавҳалар, тарихдан сабоқ берадиган лавҳалар, буюк аждодларимиз ҳақидаги лавҳалар)

19:15-19:20

Викторина

Бошловчи залдагилар билан савол-жавобга киришади ва викторинада ғолиб бўлганларга китоб совға қилинади (масалан, “Конституциядан ўрин олган бурчларингизни санаб беринг” деган савол бўлади, юрт мадҳи билан боғлиқ машҳур шеърий мисраларни давом эттириш сўралади)

19:20-19:30

Мусиқий чиқиш

2-3 та қўшиқ ёки наво ижро этилади

19:30-19:35

Видеоролик



Бирор ҳикмат ёки ибратли ҳикоя асосида тайёрланган, тарбиявий аҳамиятга эга, ўзбеконаликни тараннум этадиган, фаолликка чорловчи видео (масалан, меҳр-оқибат ҳақида, турли ҳикматлар ва ибратли ҳикоялар асосида тайёрланган, пандемия пайтида кўнгиллиларнинг фаолияти акс эттирилган, қийинчиликларга қарамай, муваффақиятга эришган ногиронлар ҳақидаги лавҳалар)

19:35-19:40

Якунлаш

Гуруҳ раҳбарининг даъваткор нутқи ва маҳалладаги фикр етакчиси бўлган нуронийнинг дуоси билан тугайди (пандемияда маҳаллада бошқаларга ўрнак бўлган, одамларнинг дардига дармон бўлган инсонларни эътироф этиш, уларга ҳокимнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини бериш)

19:40-19:45

Видеоролик ёки слайд-шоу

Расмий тадбирлар финалида янграйдиган кўтаринки руҳдаги мусиқа садолари остида республика, вилоят, туманлардаги ютуқларимиз слайд-шоуси.

Download 60.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling