Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида;
- Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси таркиби тўғрисида;
- Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси раиси тўғрисида;
- Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Янгийўл туман ташкилоти конференциясига делегат сайлаш тўғрисида.
Иш тартиби бўйича маърузачиларга 30 дақиқагача, сўзга чиқувчиларга 5 дақиқагача вақт берилиши белгиланди.
Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишга А.Гаппаров раислик қилди.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича “Касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида” корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Жалмирзоева маъруза қилди.
Кун тартибидаги 1- масала юзасидан музокараларда сўзга чиқдилар:
Музокараларда сўзг чиққанлар томонидан корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиш ҳақида таклифлар киритилди.
Таклиф овозга қўйилди ва корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.
Биринчи масала бўйича қарор лойиҳасини асос учун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилди ва бир овоздан қабул қилинди.
Овоз бериш натижаларига кўра қарор бир овоздан тўлалигича қабул қилинди (қарор илова қилинади).
Кун тартибидаги сайловлар масаласини кўриб чиқишдан авввал сайловларни ўтказиш шакли бўйича таклиф киритилди ва бир овоздан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишга қарор қилинди.
Кун тартибидаги учинчи - Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси таркиби тўғрисидаги масала бўйича йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси қўмитасини 3 кишидан иборат таркибда сайлаш таклифи киритилди ва бир овоздан қабул қилинди.
Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси таркибига:
1. Ўқитувчи Жалмирзоева Шоира
2. Ўқитувчи Эшбутаев Акмал
3. Ўқитувчи Нурматов Алишерлар сайлансин деган таклиф киритилди.
Ҳар бир номзод алоҳида-алоҳида овозга қўйилди ва натижалари бўйича овозлар қуйидагича тақсимланди:
1. Жалмирзоева Шоира, ёқлаб-13 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ
2. Эшбутаев Акмал, ёқлаб-13 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ
3. Нурматов Алишер, ёқлаб-12 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-1 та
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Жалмирзоева Шоира, Эшбутаев Акмал ва Нурматов Алишерлар кўпчилик овоз билан Янгийўл туман хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси таркибига сайландилар (қарор илова қилинади).
Do'stlaringiz bilan baham: |