1 нафар давлат хизматчига ўртача 20 млн. йен (180 минг АҚШ долл.) сарф қилинади
Хорижда ўқиб қайтган ходимларнинг фаолияти Палата томонидан мониторинг қилинади, ушбу ходимлар қайтиб келганидан сўнг 5 йил давомида ишлаб бериши ва тегишли шартлар бажарилмаган тақдирда сарфланган маблағлар қайтарилиши қонунчиликда назарда тутилган (Стажировка ҳаражатларини қоплаш тўғрисида Қонун, 1991-2021 йилларда 416 нафар ходимдан ундирилган);
Палата иштирокисиз вазирлик ва идоралар мустақил равишда хорижий стажировкаларни ташкил этиши мумкин
“ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ИМТИҲОН ТИЗИМИ”
Имтиҳондан мувафаққиятли ўтган фуқаролар миллий давлат хизматчиси бўлиш имкониятига эга бўл
Имтиҳондан мувафаққиятли ўтган фуқаролар миллий давлат хизматчиси бўлиш имкониятига эга бўлади
Японияда ишга қабул қилишнинг ўзига ҳос жиҳатлари қўйидагилардан иборат:
- Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш қоида тариқасида йилига бир марта оммавий равишда амалга оширилади;
- Сўнгги йилларда айрим компаниялар йил бўйи ишга қабул қилиш амалиётига ўтмоқда.
- Имтиҳонлар ягона ва бир хил даражада янгиланган мазмунда ўтказилади (номзодлар янги, илгари қўлланилмаган савол ва масалалар берилади).
- Тест синови ва ёзма имтиҳон босқичи топшириқларини ишлаб чиқиш масаласи маълум бир фан ва соҳа мутахассисларига ишониб топширилади. Ушбу мутахассислар маълум бир муддатга давлат хизматига шартнома асосида қабул қилинади.
“ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ АДОЛАТЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ”
Ҳар йили Япония давлат хизматига таҳминан 10 мингдан ортиқ фуқаро қабул қилинади. Бунда фуқаролар энг қуйи лавозимга (мутахассис лавозимига) қабул қилиниши белгиланган.
2020 йилда имтиҳон йўли билан 9,550 нафар (67 фоиз) фуқаро, соддалаштирилган тизим бўйича эса 4,602 нафар (33 фоиз) фуқаро ишга қабул қилинган.
Имтиҳон икки босқичда:
Биринчи босқич тўлиқ Палата томонидан ташкил қилинади:
онлайн ҳужжат топшириш
тест синовлари
ёзма имтиҳон
суҳбат
Do'stlaringiz bilan baham: |