Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet3/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

Янги Конституция


Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг оккупацион қўшинлар томонидан Японияда “қуролсизлантириш ва демократлаштириш” шиори остида ислоҳатлар ўтказилади. 1946 йил 3 ноябрда эълон қилинган ва 1947 йил 3 майда кучга кирган янги Конституция шу ислоҳатлар натижаси эди. Японияда ҳақиқий демократик бошқарув шакли шу санадан бошланган. Ҳозирда 3 май “Конституция куни” сифатида нишонланиб келинмоқда7. Шу пайтгача янги Конституцияга биронта ҳам ўзгартириш киритилмаган.
1946 йилги Япония Конституцияси лойиҳаси матни Америка оккупация қўшинлари штаби ҳуқуқшунослари томонидан тузилган эди8. АҚШ ҳуқуқшунослари ўз Конституцияларидан баъзи принципларини янги Япония Конституциясида ифодалашган. Масалан, ҳокимиятнинг бўлиниш принципи, Олий судга конституциявий назорат ваколатининг берилиши ва ўзини ўзи бошқариш институтининг тузилиши.


Янги Конституциянинг ўзига хос хусусияти:

  1. олдинги Конституцияга нисбатан демократлилиги;

  2. Конституцияда биринчи бор шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларнинг белгиланганлиги;

  3. Уруш қилмаслик ва ҳар қандай халқаро муаммони тинч йўл билан ҳал этиши тўғрисидаги норманинг мавжудлиги (9-модда).

  4. Император ваколатларининг кескин қисқартирилганлиги. Дунёдаги бошқа монархларга қараганда, ваколатлари нуқтаи назаридан, энг “кучсиз” монарх ҳисобланади.

  5. Конституцияга ўзгартириш киритишнинг жуда қийинлиги. Конституцияга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун, дастлаб, ҳар икки палата тўлиқ аъзоларининг 2/3 қисми буни ёқлаб овоз беришлари керак. Кейин эса, бу ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилган лойиха референдумда маъқулланса ёки янги таркибдаги парламентнинг 2/3 қисми бу лойихани тасдиқласагина кучга киради9.



Император


Анъаналарга содиқ қолган ҳолда императорга бўлган хурматни ифодалаш мақсадида янги Конституциянинг биринчи боби императорга бағишланган бўлсада, 1-моддадаёқ “Император халқ бирлиги рамзи ҳисобланади ва унинг ҳуқуқий ҳолати суверенитетга эга халқ томонидан белгиланади”, - дейилган. Шундай қилиб императорнинг номигагина давлат бошлиғи эканлиги дастлабки модданинг ўзидаёқ белгиланиб қўйилган.
Амалдага қонун бўйича фақатгина ўғил болаларгина тахт вориси бўлишлари мумкин. Агар оилада бир нечта ўғил болалар бўладиган бўлса энг каттаси тахт вориси бўлади. Янги императорнинг тахтга келиши билан Японияда янги эра бошланади ва шу пайтдан бошлаб янги йил ҳисоби юритилади. Агар тахт вориси бўлмаса, янги монархни белгилаш Парламентга топширилади ва у хоҳлаган эркакни танлаб, янги шажарага асос солади.
Япон императорининг ваколатлари деярли нолга тенглаштирилган. Император давлат сиёсатига молик ишларни танҳо ҳал қилишдан четлаштирилган (4-модда)10. Давлат ишлари билан боғлиқ императорнинг ҳар бир ҳаракати Вазирлар Маҳкамасининг маслахати ва розилиги билангина амалга оширилиши мумкин ва улар учун Вазирлар Маҳкамаси жавобгар ҳисобланади (3-модда). Бундай ишлар рўйхати Конституциянинг 7-моддасида белгиланган бўлиб улар бор йўғи тўққизта. Уларнинг баъзилари қуйидагилар:

  • Парламентни чақириш;

  • вакиллар палатасини тарқатиб юбориш;

  • умумий парламент сайловини эълон қилиш;

  • чет эл элчиларини қабул қилиш.

Албатта, Бош вазирнинг розилигисиз император буларнинг биронтасини ҳам амалга ошира олмайди.
Шунингдек, император Парламентнинг тавсиясига биноан Бош вазирни хамда Бош вазирнинг тавсиясига биноан Олий Суд Раисини тайинлайди (6-модда).



Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling