Япония Осиёнинг шимолида жойлашган орол давлат бўлиб, худуди 38 минг км2


Download 273.5 Kb.
bet6/9
Sana20.01.2023
Hajmi273.5 Kb.
#1105366
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Япониянинг ҳуқуқий тизими

Суд тарихи


Японияда 1923 йилги қонун билан маслаҳатчилар иштирокидаги суд тизими (суд присяжных) ташкил этилган. Бундай суд тизимида судьядан ташқари 12 нафардан иборат суд маслаҳатчилари бўлиб, улар 30 ёшга тўлган, маълум бир миқдордаги солиқни тўлаган эркаклар орасидан танланган. Япониядаги бу суд тизимининг бошқа маслаҳатчилар иштирокидаги суд тизимлардан фарқи судьянинг суд маслаҳатчилари чиқарган қарор билан чегараланмаслигида. Агарда суд маслаҳатчиларининг қарори судьяни қониқтирмаса, судья суд маслаҳатчиларини тарқатиб ўрнига янгисини чақириши мумкин бўлган.
1929 йил бундай суд томонидан йилига 143 та иш кўрилган бўлса, 1938 йилдан бошлаб кейинги 5 йил давомида йилига тўртта ва, ҳатто, биттагина ишлар кўрилган. Маслаҳатчилар иштирокидаги суд тизими ўз аҳамиятини йўқотиб боргани учун 1943 йилга келиб бу суд тизими бекор қилинади. Йигирма йил мобайнида ҳаммаси бўлиб 484 та иш кўрилган15.
Японияда 2004 йил май ойида янги суд тизими – “САЙБАНИНСЕИ” ни жорий қилиш тўғрисида қонун чиқарилди. Бу янги суд тизими 2009 йил май ойидан фаолият кўрсата бошлайди. Бу суд тизими фақат маълум бир жиноят ишларига нисбатангина тадбиқ этилаб, унга кўра ишларни кўришда судья билан бир қаторда сайбанин – оддий халқ орасидан танлаб олинган вакиллар, иштирок этади. Бу суд қуйидаги ишларни кўради:

  • босқинчилик жинояти, агар унинг натижасида тана жарохати етказилса ёки ўлимга олиб келса.

  • Одам ўлдириш жинояти;

  • Етказилган жарохат шахснинг ўлимига олиб келган жиноятлар;

  • Маст ҳолатда траспорни бошқариб, шахсни уриб юбориши унинг ўлимига сабаб бўган жиноятлар;

  • Одам яшайдиган уйни ёқиб юбориш жинояти;

  • Пул олиш мақсадида одам ўғирлаш жинояти;

  • Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлган ва бошқа оғир жиноятлар.

Лекин, халқ вакилларига, уларнинг оиласи ёки қариндошларига зарар етказилиши хавфи бор ишларни судьянинг ўзи, халқ вакиллари иштирокисиз, кўриб чиқади. Шунингдек, халқ вакиллари фақат биринчи инстанциядагина қатнашадилар. Улар иштирокидаги иш юқори суд томонидан қайта кўрилса ҳам бу ишда халқ вакиллари қатнашмайди16.
Қоида тариқасида ишлар 6 нафар халқ вакили ва 3 нафар судьядан, қонунда белгиланган алоҳида ҳолларда эса 4 нафар халқ вакили ва 1 нафар судьядан иборат таркибда кўрилади. Халқ вакиллари судьялар билан биргаликда далилларни текширади, судланувчининг айбдор ёки айбсизлигини, агарда айбдор бўлса қандай жазо тайинланланишини белгилайди. Шунингдек, гувоҳ ва судланувчига савол беришлари мумкин17.
6 нафар халқ вакили ва 3 та судьянинг бирон бир қарорга келиши учун кўпчилик, яъни камида 5 кишининг бир ҳил хулосага келиши талаб этилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги қарор ҳам оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинсада, унинг ўзига хос хусусияти шундаки, кўпчиликни ҳам халқ вакилилари, ҳам судьялардан иборат таркиб ҳосил қилиши талаб этилади. Акс ҳолда, “айбдор” деган қарорни чиқариб бўлмайди. Масалан, “айбдор” деган хулосага келган 5 киши фақат халқ вакилларидан иборат бўлса, гарчи кўпчиликни ташкил қилсада, судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги ҳукмни чиқариб бўлмайди ва у айбсиз деб эълон қилинади. Чунки, кўпчиликни ташкил қилганлар фақат халқ вакилларидан иборат, агар “айбдор” деган хулосага келган 5 кишининг орасида ҳеч бўлмаганда битта судья бўлганда эди судланувчининг айбдорлиги тўғрисидаги ҳукмни чиқарса бўларди.
СУД ТИЗИМИ

ОЛИЙ СУД ( 1та )

    • охирги суд инстанцияси;

    • суд тизимини бошқарувчи энг юқори орган;

    • фуқаролик ва жиноят ишларини кўради;

- коституциявий назорат вазифасини бажаради.


ЮҚОРИ СУД
(8 та марказий ва 6 та маҳаллий бошқарма)
- апелляция инстанцияси ҳисобланади.




ОИЛА СУДИ
(50 та марказий, 203 та ҳудудий бўлинма ва 77 та бўлинма)

    • - фуқарилик муносабатларига оид оилавий ишларни кўради;

    • - вояга етмаганлар содир этган жиноят ишларини кўради;

    • - вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноятлар.



ҲУДУДИЙ СУД
( 50 та марказий ва 203 та ҳудудий бўлинма )

    • - биринчи инстанция сифатида фуқаролик ва жиноят ишларини кўради;

    • - бирламчи судларнинг фуқаролик ишлари бўйича чиқарган қарорлари устидан берилган шикоятларни кўради;



БОШЛАНҒИЧ СУДЛАР

( 438 та )
- нархи 1 млн. 400 мингдан паст бўлган фуқаролик ишларини кўради;
- санкциясида жарима ёки ундан паст жазо турларини назарда тутувчи жиноят ишларини кўради.

бошланғич судда кўрилган фуқаролик иши
б ошланғич судда кўрилган жиноят иши
ҳ удудий ва оила судларида кўрилган фуқаролик иши
ҳ удудий ва оила судларида кўрилган жиноят иши18




Япония Олий суди суднинг Раиси ва сони қонун билан белгиланган судьялардан иборат ( ҳозирги кунда уларнинг сони 14 та18). Олий суд Раисидан бошқа барча судьялар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади (79-модда). Қуйи суд судьялари Олий суднинг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади. Барча қуйи суд судьялари 10 йиллик муддатга лавозимга тайинланади ва қайта тайинланишлари мумкин. Бироқ, қонунда белгиланган ёшга етиши муносабати билан истеъфога чиқишади (80-иодда). Амалдаги қонун бўйича Олий суд судьялари 70 ёшдан, қуйи суд судьялари эса 65 ёшдан истеъфога чиқишади.
2007 йилги маълумотларга қараганда Японияда 3416 та судья бўлиб, улар орасида аёллар 499 та (14.6%) ни ташкил этади. Японияда судьялар йилига 12 млн. фуқаролик ва 130 мингга яқин жиноят ишларини кўриб чиқишади. Ҳозирда Япония судда ишларнинг жуда узоқ вақт кўрилиши суд тизимининг камчилиги сафатида такидланмоқда. Судьяларнинг камчилигини бунга асосий сабаб деб кўрсатилмоқда19.
Маъмурий органлар судьяларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллай олмайди (78-модда).

Download 273.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling