2. « Мейдзи ислоҳотлари ». - Конституциянинг эълон қилниши.
- 1889 йил.
- Мейдзи ислоҳотлари доирасида молия ва суд ислоҳотлари ўтказилди, армия қайта ташкил қилинди. 1889 йилда Конституция қабул қилинди ва парламент чақирилди.
- Мамлакат Ғарбнинг техник ихтироларини ўзлаштирди. Бу эса миллий хислатлар билан уйғунликда жадал иқтисодий ўсишга олиб келди. Ушбу ҳолат Япониянинг модернизация йўлига ўтганлигидан далолат берарди.
1. Япония асрлар чегарасида. - XIX асрда дунёни бўлиб олиш учун бошланган курашда Япония кутилмаганда фаол қатнашди. 1894-1895 йилларда Хитой ва Япония ўртасида бўлиб ўтган уруш натижасида японлар Корея ва Маньчжурияни қўлга киритдилар, аммо бу ерларда русларнинг манфаатларига дуч келдилар.
- Россия Хитой Шарқий Темир Йўлини (КВЖД) қуришга киришди. Икки мамлакат ўртасидаги қарама – қаршиликлар 1904 йилнинг бошида урушга олиб келди.
- Японлар, қурукликда ва денгизда бир қатор ғалабаларга эришиб, кучларини батамом сарфлаб қўйдилар. Бироқ руслар тинчлик тузишни сўрадилар.
- Портсмут шартномасига биноан (1905) Жанубий Сахалин, Шимолий Курил ороллари ҳамда Порт-Артур ва Дальнийни ижарага олиш ҳуқуқи японлар қўлига ўтди.
- Японлар русларнинг истеҳкомларини ишғол қилмоқдалар.
- 2.Япония асрлар чегарасида.
- Биринчи жаҳон уруши Японияга ўзига хос таъсир кўрсатди. Бу вақтга келиб Япониянинг АҚШ ва Англия билан бўлган муносабатлари анча ёмонлашган эди. Лекин Япония Англия билан бўлган иттифоқчилик алоқаларини узишга ва Германия томонига ўтишга чўчирди. Чунки Япония ҳарбий нуқтаи назардан Германиянинг ўзидан анча узоқдалиги сабабли Антанта давлатларига душман бўлишни ҳоҳламасди. Аксинча Узоқ Шарқда Германия қўшинининг камлиги ва кучсизлигини ҳисобга олиб, Япония ўзини Англияга ҳайриҳоҳ қилиб кўрсатишга ва немисларнинг Тинч океанидаги қўшинларига қарши уруш очишга ҳаракат қилди.
- Япония, 1914 йил 15 августда Германия олдига ультиматум қўйиб, Германиянинг Шандундаги ижарага олинган Цзяочжоу ҳудудини ўзига берилишини талаб қилди. бу ультиматумга жавоб ололмагач, Япония 1914 йил 23 августда расмий равишда Германияга уруш эълон қилди.
- Японлар 1914 йил 2 сентябрда Шандунга унча катта бўлмаган экспедицион қўшин юбордилар. Японлар, Циндаони қамал қилиб, 7 ноябрда бу қалъани қўлга киритдилар. Шу билан бирга, японлар Тинч океанидаги бир қатор оролларни ҳам босиб олдилар. Циндаонинг босиб олиниши билан амалда Япония қуролли кучларининг биринчи жаҳон урушидаги иштироки тугади.
- Япония биринчи жаҳон урушида ўлган ва ярадор бўлганларни ҳисобга олганда 2 минг киши йўқотди, бу урушда иштирок этган бошқа мамлакатларга нисбатан жуда кам эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |