Yaratilgan sanasi: Fri, 07 Apr 2023 20:06:16 +0500
Page 1
1-savol:
.
1989 йилда очиқ осмон остида бўлган концертда қўшиқчилардан
бири концертга киролмаган
одамларга қараб мурожаат қилган. Концерт қайси шаҳарда бўлиб ўтган?
Javob:Берлин.
Izoh: Ижро вақтида муаллиф, актёрларнинг томошабинларга мурожаат қилиши «тўртинчи
деворни
синдириш» дейилади. Концертларнинг бирида
Дэвид Боуи томошага тушолмаган,
лекин радио
орқали эшитаётган Шарқий Берлин аҳолисига мурожаат қилган. Кўп ўтмай
Берлинни иккига
ажратиб турган девор ҳам бузиб ташланган.
Zachot: Ғарбий Берлин.
Manba: https://www.bbc.co.uk/programmes/w3csyww1
2-savol:
.
Машҳур молиявий компаниянинг маркетинг бўлими
буюртмаси асосида, кондитерлар ўзига хос
макарон-печеньелар тайёрлашди. У икки хил таъм – цитрус ва қизил олма мазасидан иборат. Ушбу
компания номини топинг.
Javob:Mastercard.
Izoh: Mastercard логотипида иккита доира – қизил ва зарғалдоқ рангларни кўриш мумкин.
Макарон-
печеньелари икки думалоқ шаклдан иборат бўлади.
3-savol:
.
2017 йилда Ирландиянинг Клер графлигида аҳоли норозилиги келиб чиқади. Бунга сабаб маҳаллий
гольф клубнинг денгиз билан туташ қисмидаги БУ ИШ эди. БУ ИШ сўзлари билан қайси сўзлар
алмаштирилганини топган бўлсангиз, гольф клуб эгаси кимлигини айтинг.
Javob:Дональд Трамп.
Izoh: БУ ИШ – девор қурилиши. Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимида бўлган
даврида
ноқонуний миграция ва турли контрабандага қарши кураш учун
Мексика билан чегарада девор
қуришни таклиф қилади. Унинг бу ғояси кўпчилик, ҳатто америкаликларнинг ўзи томонидан ҳам
танқид ва кескин норозиликларга сабаб бўлган эди. Трамп сиёсатдан ташқари
бир нечта
бизнесларга ҳам эгалик қилади.
Zachot: «Трамп» фамилиясига қараб.
Manba: https://www.bbc.com/news/world-europe-42448119