Yaratilgan sanasi: Sat, 03 Dec 2022 09:12:38 +0500
Page 5
14-savol:
.
14. Голландия бир транспорт турининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган сони бўйича дунёда
етакчи ўринда туради. Амстердам шаҳридаги Waternet [Вотернэт] компанияси 1 йилда мингга яқин
бу транспорт воситаларини сувдан чиқариб олар экан. Италиялик режиссёр Витторио Де Сика
томонидан суратга олинган, 1948 йилда экранларга чиққан фильмда бу транспорт воситаси
ўғрилари ҳақида гап кетади. Савол: Бу транспорт воситасини ёзиб беринг.
Javob:Жавоб: Велосипед.
Izoh: Изоҳ: Биламизки, Голландия аҳоли жон бошига тўғри келадиган велосипед бўйича 1-ўринда
туради. Каналларга велосипеднинг тушиб кетиш ҳолатлари ҳам учраб турар экан. 1948 йилда
“Велосипед ўғрилари” фильми экранларга чиққан.
Zachot: .
Manba: .
15-savol:
.
15. 1997 йил ёзида Голливуддаги мум ҳайкаллар музейидаги бир экспонат машҳур маньяк, қотил ва
одамхўрлар ҳайкаллари жойлашган залга кўчирилган. Савол: Бу кимнинг ҳайкали эди?
Javob:Жавоб: Майк Тайсон
Izoh: Изоҳ: Унинг ҳайкали илгари спорт шуҳрати залида бўлган. Эвандер Холифилдни қулоғидан
тишлаб олганидан сўнг одамхўрлар ҳайкаллари жойлашган залга кўчирилган.
Zachot: .
Manba: .
16-savol:
.
16. Швейцарияда бир ўғри одатда эшик қўнғироғини чалган ва кутиб турган. Ичкаридан ҳеч
қандай овоз эшитмаса, уйни эшигини бузиб, ўмариб кетган. Ўғри қўлга олинганда камида 11 та
ўғирлик айнан у тарафидан содир қилинганлиги аниқ далиллар билан исботланган. Савол: Бармоқ
излари, эшик ва қулфдаги асбоблар изини ҳисобга олмаган ҳолда аниқ далиллар ниманинг излари
бўлганини айтинг.
Javob:Жавоб: Қулоқ излари.
Izoh: .
Zachot: .
Manba: .
Yaratilgan sanasi: Sat, 03 Dec 2022 09:12:38 +0500
Do'stlaringiz bilan baham: |