Ярим ўтказгичли асбоблар


p – инглизчи pozetiv сўзидан маъноси фаол ёки асосий деганини ёки тўғри ўтиш деганини билдиради, n


Download 43.51 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2023
Hajmi43.51 Kb.
#1227235
1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot

p – инглизчи pozetiv сўзидан маъноси фаол ёки асосий деганини ёки тўғри ўтиш деганини билдиради, n – инглизчи negativ сўзидан маъноси пассив ёки ўтказмайди ёки тескари ўтказиш маъносини англатади.


2.2. Биполяр транзисторлар
Худди ярим ўтказгичли диодлар каби биполяр транзисторлардан ҳам электр транспорти электр ускуналарида кўп қўлланилади. Уч электродли икки pn ўтиш жойига эга бўлган қурилма транзистор дейилади. Биполяр сўзи икки ҳил қутбли деган маънони, яъни pn қутбли эканини билдиради.
Биполяр транзисторларнинг pn p ҳамда n pn турлари мавжуд. Бошқариш электродларини эмиттер, база, коллектор деб аталади. Транзисторнинг икки чекка электродлари эмиттер ва коллектор ҳамда ўртадагиси база деб аталади. Демак база электрод, транзисторни бошқарувчи электрод бўлади. pn p типдаги транзисторларда базани манфий ток билан, n pn мусбат ток билан бошқарилади.
Агар уни тўрт қутблилик деб кўрсак, унинг битта электроди уланиш схемаларида кириш ва чиқиш учун умумий бўлиб ҳизмат қилади. Бу схемаларбир-биридан қайси электрод идора қилувчи ва идора қилинувчи занжирлар учун умумий бўлиши билан фарқ қилади. Бундан биполяр транзисторларнинг уч хил уланиш схемалари: умумий эмиттерли – УЭ; умумий базали – УБ; умумий коллекторли – УК келиб чиқади ( - расм).
Транзисторларнинг ўзгарувчан ва ўзгармас токда ишлаши ҳамда сигналларни кучайтириш хоссаларидан келиб чиқиб, электрон кучайтиргичлар ҳам деб аталади ва улар асосида кўплаб кучайтиргич схемалари қурилади.
Транзисторларни калит хоссаларидан келиб чиқиб, электрон калит сифатида ҳам ишлатилади.
2.3. Майдонли транзисторлар
Саноатда ва элетр транспортларида худди ярим ўтказгичли диод ва транзисторлар сингари майдонли транзисторлар ҳам электр схемаларда кўп қўлланилади. Биполяр транзисторлардан фарқли, майдонли транзисторлар униполяр шаклда ишлайди, яъни канал деб аталувчи асосий ток ўтказадиган бир турдаги асосий заряд ташувчи электронлар оқимидан ҳосил бўлади.
Майдонли транзисторларда ҳам учта электрод С - сток, З - затвор ва И - исток бор. Канал p – типда сток ва истокдан иборт бўлса, затвор худди базага ўхшаб n – тип бўлиб, бошқариш электроди каби канални очиб, ёпиш вазифасини бажаради (-расм).
Майдонли транзисторларнинг яна бир тури МДП ва МОП транзисторлардир. МДП – маъноси металл-диэлектрик-полупроводник (ярим ўтказгич) сўзидан ва МОП – маъноси металл-оксид-полупроводник (ярим ўтказгич) сўзидан олинган ( - расм).
Бундай турдаги транзисторларда асос (подложка) сифатида ярим ўтказгич, масалан p – типдаги материал олинади. Расмда кўрсатилгандек И - исток ва С сток ўртасида оралиқ жой канал хосил қилинади ва канални кенгайишини З затвор орқали бошқарилади. Бундай транзистор турлари радиотехникада кучайтиргич схемаларида кўп ишлатилади.

Тиристорлар





Download 43.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling