Ярим ўтказгичли асбоблар


Download 43.51 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2023
Hajmi43.51 Kb.
#1227235
  1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot


Ярим ўтказгичли асбоблар.


2.1. Ярим ўтказгичли диодлар
Электр транспортида кўпинча ўзгарувчан токни тўғрилаш мақсадида ярим ўтказгичли диодлар ишлатилади. Германий ва кремний материалларидан тайёрланган ярим ўтказгичли диодлардан фойдаланилади.
Электрон ўтказувчанликка эга бўлган материаллар n – типдаги (электрон) ўтказувчанликка эга ярим ўтказгич материаллар дейилади. расм
Ғовак ўтказувчанликка эга бўлган материаллар p – типдаги (ғовак) ўтказувчанликка эга ярим ўтказгич материаллар дейилади. расм Ғовакнинг маъноси – материалда бўш жой ёки ўрин кўп деганини англатади. Шундан келиб чиқиб, p – типдаги ярим ўтказгичларда бўш жойлар кўп, n – типдаги ярим ўтказгичларда эса элекетронлар концентрацияси юқори бўлади. Шундай концентрацияли материаллардан бир томонга бўш жойлар, иккинчи томонга эса электронлар силжий бошлайди, p ва n – ярим ўтказгичларнинг бир-бирига тегиб турган жойида электрон-ғовак ўтиш хосил бўлади ва бу ўтишни pn ўтиш жойи деб аталади ( - расм).
Демак p – ярим ўтказгичларда электронлар кўп ва электронлар ўтиш жойи ва n – ярим ўтказгичларда эса тешик (ғовак) жойлар кўп, тешик ўтиш жойи дейилади. Шундай қилиб ярим ўтказгичнинг pэлектродига мусбат ва n – электродига манфий потенциал бериб уланиши тўғри уланиш ва аксинча pэлектродига манфий ва n – электродига мусбат потенциал бериб уланиши тескари уланиш дейилади. pn ўтиш жойи бўлган ярим ўтказгичлар бир томонга (тўғри ўтиш) токни яхши ўтказса, иккинчи томонга (тескари ўтиш) токни ёмон ўтказади. Уларнинг бу хусусиятларидан тўғрилагич схемаларида кенг фойдаланилади, баъзан ярим ўтказгичли диодларнинг бу хусусиятларидан келиб чиқиб уларни электрон вентиллар ҳам деб атайдилар (ВАХ диод – расм).
p – турдаги ярим ўтказгичларда асосий заряд ташувчилар ғоваклар ва асосий бўлмаган (иккинчи даражали) заряд ташувчилар электронлардир, шунинг учун уларни акцептор (электрон қабул қилувчи) ва n – турдаги ярим ўтказгичларда асосий заряд ташувчилар электронлар ва асосий бўлмаган (иккинчи даражали) заряд ташувчилар ғоваклардир, шунинг учун уларни донар (электрон берувчи) ярим ўтказгичлар дейилади.
Германийли диодларда pn ўтиш жойида p типдаги индийнинг бир томонига ток ўтказадиган сим, иккинчи томонига n типдаги германий кристали қўрғошин-қалай воситасида пайвандланган бўлади.
Кремнийли диодларда pn ўтиш жойи алюминий электродини кремнийга эритиб қушиш йўли билан ҳосил қилинади. Шунинг учун Бу диодлар автоматикада, темир йўл транспортларида, радиотехника ва саноатнинг бошқа соҳаларида кенг ишлатилади. Масалан тўғрилагич диодларининг бир неча милли амперлардан бир неча 100 000 А гача ишлатиладиган турлари мавжуд.

Download 43.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling