Ярим ўтказгичли асбоблар


Download 43.51 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2023
Hajmi43.51 Kb.
#1227235
1   2   3   4
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot

Тиристор кучли электрон қурилма бўлиб, баъзан бошқариладиган диод ёки калит ҳам деб аталади. Баъзан техник адабиётларда уни бир операцияли тиристор деб ҳам аталади, яъни у ёқилган (вкл.) холатда бошқариш электродига берилган сигнал орқали очиқ ҳолатда бошқарилади.Уни ёпиш (выкл) учун тўғри ўтишда бериладиган токни нолгача тушириш керак. Тиристор ҳам ярим ўтказгичли қурилма бўлиб, бошқарув электродини очилмаса, худди ёпиқ холатдаги каби тўғри ўтказишда ҳам ток ўтказмасдан туриши мумкин. Уни бошқариш учун бошқариш электродига импульс бериб аста очилади.
Тиристор p-n-p-n- стркутурали тўрта қатлам ва учта ўтиш жойига эга бўлган уч электродли ярим ўтказгичли қурилма. анод (А), катод (К) ва p- ёки n- турдаги бошқариш электроди (G) дан тузилган бўлади. Бошқариш электроди (G) p-турдаги ярим ўтказгичдан чиқарилган бўлса, уни мусбат ток импульси билан ва аксинча n- турдаги ярим ўтказгичдан чиқарилган бўлса манфий ток импульси билан бошқарилади. Тиристор тескари ўланишда худди диод каби ток ўтказмай, кучланишни ушлаб туриши мумкин.
Тўрт қатламли тиристор p-n-p-n-структураси ва учта чиқишлари, анод (A), катод (К) ва бошқариш электроди (G), - расмда кўрсатилган.

- расм. Ярим ўтказгичли тиристор. а) унинг шартли белгиланиши; б) – вольтампер характеристикаси.

II БОБ
Электр транспортида ишлатиладиган тўғрилагич схемалари


2.1. Тўғрилагич схемалари тавсифланиши ва параметрлари
Барча тўғрилагич схемаларини кўрсатгичларига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Трансформатор бирламчи члғамлари сонига қараб – бир ва уч фазали;
2. Трансформатор иккиламчи члғамлари сонига қараб – бир, икки, уч ва олти фазали;
3. Трансформатор иккиламчи члғамларидаги оқадиган ток бўлинишига қараб – бир ва икки тактли;
4. Ишлатилаётган ярим ўтказгичли асбобга қараб – диодли, тиристорли;
5. Ишлатиладиган вентиллар уланишига қараб – бир ва икки ярим даврли схемалар;
6. Вентиллар уланишига қараб – кўприксимон ва нол нуқтали схемалар бўлади.
Ишлатилиш жойига қараб кўприк схема кўпроқ тарқалган. Лекин электр транспортларида бир ва уч фазали нол нуқтали тиристорли ўзгартиргик схемалари кўп учрайди.
Тўғрилагич схемаларида асосий параметрларидан бири kп – пульсация коэффицентидир. kп пульсация коэффиценти ўзгарувчан токни ўзгармасга айлантирилгандан кейин трансформаторнинг иккиламчи чулғамидаги асосий гармоникани тўғрилагичдан ўтгандан кейин қанчага текисланганини кўрсатади.
Яна бир параметр – тўғриланган U0 кучланиш ва I0 токнинг ўртача қийматларидир.

Download 43.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling