12- маъруза Яримўтказгичли диодларда
Download 1.58 Mb.
|
K8AKc0XnopbkTMRfDKRi1u05JfU2jTt9Gpj6TaVv
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Тўғриловчи диодлар.
- Яримўтказгичли диодлар
- Диодни тескари уланиши
12- маърузаЯримўтказгичли диодлардаРежа1. Яримўтказгичли диодлар, унинг ВАХ.2. Диодларнинг параметрлари ва уларнинг температурага боғлиқлиги.3. Тўғриловчи диодлар.4. Диодларнинг турлари ва схемада белгиланиши.Яримўтказгичли диодларЯримўтказгич диод деб икки электродли электрон асбобга айтилади. Улар битта p - n ўтказишга эга бўлиб, токни бир томонга ўтказади ва тескари томонга ўтказмайди. Диодлар радиоэлектрон қурилмаларда ишлатилиши ва бажарадиган вазифасига мувофиқ таснифланадилар.Диоднинг электродлари анод ва катод дейилади. Агар диодга тўғри кучланиш берилса, унда анод катодга нисбатан мусбат потенциалга эга, диод очиқ ва ундан тўғри ток ўтади, кичик қаршиликка эга. Аксинча агар диодга тескари кучланиш берилса, унда катод анодга нисбатан мусбат потенциалга эга, у ёпилади, унинг қаршилиги катта, тескари токи кам ва нолга тенг деса ҳам бўлади.Яримўтказгичли диодларЯримўтказгичли диодларЯримўтказгичли диодларАгар диод занжирга уланмаган бўлса ҳам унинг ички қисмида ўзига хос жараёнлар содир бўлади. «n» қисмида ортиқча электронлар мавжуд ва у манфий потенциал ҳосил қилади, «р» қисмида эса мусбат зарядлар жамланган. Ўзаро ҳамкорликда бу зарядлар электр майдонини ҳосил қилади. Хар хил ишорали зарядлар бир бирига тортилиши натижасида электронлар «n» соҳадан «р» соҳага ўтади ва ковакларни тўлдиради. Натижада жуда кам миқдорли (заиф) ток ҳосил бўлади ва «р» соҳада моддалар зичлиги маълум бир қийматгача ортади. Бунда заррачалар текислик хажми бўйича тенг тақсимланадилар, яъни секин аста диффузия бўлади. Бунинг натижасида электронлар «n» соҳага қайтадилар. Диодни тескари уланишиАгар манбани диодни «n» соҳасига “+” «р» соҳасига “-” ни уласак, электронлар «n» соҳадан плюсли соҳага ўтади. Коваклар минусли қутб томонидан тортиладилар. Ўтиш соҳасида бўшлиқ ҳосил бўлади ва заряд ташувчилар бўлмайди. Кучланиш ортиши билан ковак ва электронлар бир-бирига кучлироқ тортишадилар ва ўтишда заряд ташувчилар қолмайди. Ўтишда бўшлиқ пайдо бўлади, заряд ташувчилар йўқ. Тескари уланганда ток ўтмайди. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling