12- маъруза Яримўтказгичли диодларда


Диоднинг асосий параметрлари


Download 1.58 Mb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi1.58 Mb.
#1050703
1   2   3   4   5
Bog'liq
K8AKc0XnopbkTMRfDKRi1u05JfU2jTt9Gpj6TaVv

Диоднинг асосий параметрлари

  • 1. Статик қаршилик (ўзгармас ток учун қаршилик)
  • [Ом] ;

  • 2. Дифференциал қаршилик (ўзгарувчан ток учун каршилик)
  • [Ом] ;

  • 3. Характеристика тиклиги [А/В] .

Яримўтказгич параметрларини температурага боғлиқлиги

Агар иккита хар хил яримўтказгични германий (Ge) ва кремний (Si) ни олсак, температурани бир хил тарзда оширсак германийнинг ўтказувчанлик қобилияти кремнийга қараганда ортади.

Бу тақиқланган зона кенлиги параметрига боғлиқ, электрон-вольтда (эВ) ўлчанади.

Бу валент зонадан ўтказувчанлик зонасига ўтиш учун заряд ташувчиларга қанча миқдордаги энергия кераклигини кўрсатади. Валент зонадаги заряд ташувчи ток ўтишида иштирок этмайди, чунки у атом ядроси билан “боғланган”, аммо биз ташқаридан унга иссиқлик энергиясини берсак у атомидан узилади ва эркин заряд ташувчи пайдо бўлади. Германийни тақиқланган зона кенглиги кремнийникига қараганда кам (0,7 эВ , кремнийда 1,1 эВ), яъни узилиш (озод бўлиш) учун германийнинг валент зонасидаги заряд ташувчиларига кам миқдордаги энергия етади. Шунинг учун бир хил юқори температурада германий яхши ток ўтказади.

  •  

Диод параметрларини температурага боғлиқлиги

Диодга шу характерлийки унинг ёпилиш кучланиши -55...+125ºC температур диапазонида температурага чизиқли боғлиқ. Температура ошиши билан хар градусда тахминан 1,7 мВ га камаяди.

Температура ортиши билан ВАХ график бўйича чапга силжийди, эгри чизиқ шакли ўзгармайди.

Тўғриловчи диодлар

Тўғриловчи диод- ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб бериш учун мўлжалланган.

Бир ярим даврли оддий тўғриловчи диодни ишлаш принципини кўриб чиқамиз:

Ўзгарувчан ток манбасидан кучланиш VD диод орқали ўтиб юкламага келади. Мусбат ярим давр вақтида диод очиқ ҳолатда бўлади ва ўзидан токни юкламага ўтказади. Сигналнинг манфий ярим даври навбати келганда диод ёпилади ва ток юкламага келмайди, яъни манфий яримдаври кесилади. Графикдан кўриб турибмиз, биз мусбат ярим даврли сигнални оламиз, яъни доимий токни. Қўлланиши: Ёритгич (фонарь) учун зяряд қурилмаси.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling