12- маъруза Яримўтказгичли диодларда
Тескари ток, тўғри ва тескари кучланиш
Download 1.58 Mb.
|
K8AKc0XnopbkTMRfDKRi1u05JfU2jTt9Gpj6TaVv
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диодни тўғри уланиши
- Диоднинг ВАХ
Тескари ток, тўғри ва тескари кучланишДиод ёпиқ вақтида ундан кичик миқдорда ток ўтади (ноасосий ташувчилар кам). У асосий бўлмаган тескари томонга ҳаракатланаётган заряд ташувчилар томонидан ҳосил бўлади. Бу манба қутбини тескари улашда пайдо бўлади. Кристалл температураси ошган сари уларнинг сони кўпаяди, тескари ток ҳам ошади ва бу ўз навбатида ўтишнинг бузилишига олиб келади. Температурани чеклаш мақсадида яримўтказгичлар корпусига совутувчи радиаторларни улашади. Диод очиқ ҳолатида унда тўғри кучланиш мавжуд. Тескари кучланиш диод ёпиқ вақтида ва ундан тескари ток ўтганда ҳосил бўлади. Тўғри кучланишда диод қаршилиги жуда кам. Яримўтказгичларнинг қаршилиги унинг кучланишига боғлиқ, кучланиш ошса, қаршилик камаяди ва аксинча. Диодни тўғри уланиши«n» соҳадаги электронлар манфий қутбдан кетишни ва ўтказувчан зонага ўтишни бошлайдилар. «р» соҳадаги мусбат зарядли коваклар манбанинг мусбат қутбидан узоқлашадилар. Электрон ва коваклар бир-бирига қараб ҳаракатлана бошлайдилар. Хар хил зарядли заррачалар ўтиш соҳасида жамланадилар, улар орасида электр майдони ҳосил бўлади. Электронлар р-n ўтишдан ўтиб «р» соҳага ҳаракатланадилар. Диодда тўғри ток ҳосил бўлади. Бунда унинг қаршилиги кўп эмас. Диоднинг ВАХДиоднинг ВАХЯримўтказгич диоднинг тўғри ва тескари йўналишларидаги қаршиликлари бир – биридан кескин фарқ қилади: тўғри йўналишда силжитилган диоднинг қаршилиги қиймати кичик, тескари силжитилган диодники эса – катта бўлади. Шу сабабдан диод бир томонга электр токини яхши ўтказади, иккинчи томонга эса – ёмон ўтказади. Диоднинг ВАХДиоднинг асосий параметрлари
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling