Яримўтказгичларда ток тебранишлари яримўтказгичларда ток нотурғунликларининг ҳосил бўлиши
Download 178.9 Kb.
|
2 Reje ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАРДА ТОК ТЕБРАНИШЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳарорат оралиғи Т, К Чегаравий майдон кучланганлиги Е, В/см
§1.3 Яримўтказгичларда ток нотурғунликларининг инжекцион ва рекомбинацион механизмлари Адабиётлардаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида автотебранишларнинг асосий ҳосил бўлиш шартлари ва ток автотебраниш турларининг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ҳарорат таъсирида электр токи нотурғунлигини кузатиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак : Вольт-амперлик характеристикаси (ВАХ) намуна, манфий дифференциал ўтказувчанликка эга бўлиши шарт. Автотебраниш фақат намуналарни интеграл ёки монохроматик нур билан ёритилганда кузатилади. • Ҳарорат электр нотурғунлиги (ҲЭН) пайдо бўлиши учун, намуна ва атрофдаги муҳит ўртасида яхши иссиқлик алмашинуви бўлиши керак. • Қўйилган доимий электр майдон кучланганлиги, Жоуль иссиқлиги билан намунани қиздириш учун етарлича катта бўлиши керак. • ҲЭН нинг инфракичик частотали бўлиши ҳам унинг хоссаларидан бири ҳисобланади. Бунда, у катта амплитудага ва чуқур модуляция токига эга бўлади. Рекомбинацион тўлқинлар (РТ): Рекомбинацион тўлқин туридаги ток автотебранишларини ҳосил қилиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак: •РТ мусбат дифференциал қаршилик мавжуд бўлган вольт-ампер тавсифи соҳасида ва кичик қийматли электр майдон кучланганлиги таъсирида бўлиши керак. •Асосий бўлмаган заряд ташувчиларнинг концентрацияси ҳар доим бирдан катта бўлиши учун етарлича катта бўлиш керак, бу ерда; . •электронларнинг дрейф йўли, диффузия йўлидан каттароқ бўлиши ва унда қуйидаги шарт бажарилиши лозим: (1.1) бу ерда: τn ва τp электронлар ва тешикларнинг яшаш вақтлари, μn ва Dn мос равишда, электронларнинг ҳаракатчанлиги ва диффузия коэффициенти, Е - қўйилган электр майдон кучланганлиги. •Рекомбинацион тўлқинларнинг уйғониши ва мавжуд бўлиши учун, намуналарни ёритиш шарт эмас, яъни автотебранишлар қоронғуликда кузатилади. •Рекомбинацион тўлқини кузатилганда намуна қизимайди ва у T=250-350 K ҳароратда уйғонади. •Рекомбинацион тўлқинлари жуда юқори частотали ν=103105 Гц, кичик амплитудали Iмах10-510-4 А ва ток тебранишларининг катта модуляция чуқурлиги К1030 % билан тавсифланади. Инжекцион автотебранишлар: Инжекцион автотебранишни кузатиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак: •Инжекцион автотебранишлар, ток ўсишининг вертикал соҳасидан кейин ёки вольт-ампер тавсифининг манфий (S-ёки N-шаклли) соҳасида кузатилади. •Намуналарда бойитилган p+ ёки n+ инжекцион контактларни ҳосил қилиш. •Токнинг инжекцион тебранишини ҳосил қилиш ва уйғотиш учун қўшимча ёруғлик бериш талаб қилинмайди. •Инжекцион автотебранишлар кузатиладиган структуралар қизимайди ва нисбатан кичик электр майдон кучланганлигида уйғонади. •Инжекцион тебранишлар учун амплитуданинг қиймати 10-1А, частота интервали f=10-2106 Гц тартибида бўлиши лозим, таянч материалнинг структурасига мос равишда ток тебранишининг модуляция коэффициенти К20100 % қийматига тенг. Download 178.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling