“яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари исаджанов Абдували Абдурахимович
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1 16 Иқтисодиётда “яшил” сектор улушини кўпайтириш учун қуйдаги чора-тадбирларни кўрсатиш мумкин: – тезлаштирилган амортизация, мулк солиғи ёки даромад солиғини камайтириш каби солиқ имтиёзларини қўллаш, айниқса кичик корхоналарни экологизациялашни амалга ошириш учун давлат молия муасса- салари томонидан имтиёзли кредитлар ажра- тиш ва яшил технологияларга инвестиция- лар киритиш; – банклар ва суғурта компаниялари эко- логик самарадорлиги юқори бўлган компа- ниялар учун имтиёзли қулай шартнома шартларини тақдим этиши; – “яшил” бизнес амалиётида корхона- ларга ахборотларни тарқатиш ва дастлабки иштирокини таъминлаш учун бевосита суб- сидиялар ажратиш ва бепул техник ёрдам кўрсатиш. Самарали экологик сиёсатни ва “яшил” ўсишни комплекс баҳолашнинг асосий бос- қичлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: – “яшил” ўсиш экологик самарадорлиги устувор индикаторларини танлаб олиш; – улар ёрдамида самарадорлик даража- сини аниқлаш, бу эса “яшил” ўсиш мақсадла- рига эришиш йўлида ютуқни кўриш имко- нини беради; – мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш учун самарадорлик кўрсаткичларини таққослаш; – “яшил” ўсишнинг бош мақсадларини (устувор кўрсаткичларнинг мақсадли қий- матларини) аниқлаб олиш. Узоқ муддатли истиқболда “яшил иқти- содиёт”ни ривожлантириш моделини тузиш- да “яшил иқтисодиёт”нинг ажратиб кўрса- тилган йўналишлари бўйича (халқаро талаб- ларга мувофиқ) статистика кўрсаткичларини шакллантириш катта аҳамиятга эга. Узоқ муддатли истиқболда “яшил иқти- содиёт”ни ривожлантириш моделини мақ- садларидан келиб чиқиб иқтисодиётнинг қу- йидаги секторлари жорий этилган тақдирда, натижаларга эришиш даражаси билан баҳо- ланади: – энергетика (энергосамарадорлик, қай- та тикланувчи энергияга қисман ўтиш); – чиқиндиларни утилизациялаш (ант- ропоген таъсирни камайтириш); – “яшил” технологиялар (био-, нано-, ахборот-коммуникацион технологиялар); – экологик соф озиқ-овқат маҳсулотла- рини ишлаб чиқариш (органик деҳқончи- лик); – “яшил” транспорт; – “яшил” қурилиш; – тоза сув (сурс ресурсларидан оқилона фойдаланиш), ўрмон ва уни муҳофаза қилиш. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш- нинг экологик-иқтисодий индикаторларини таҳлил қилиш ва ҳисоб-китоб қилиш катта аҳамиятга эга. Моделнинг самарадорлиги “яшил иқтисодиёт”га ўтишни таъминлаш- нинг иқтисодий механизмлари натижадорли- гини ҳисобга олган ҳолда уни амалга оши- ришнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик оқибатлари билан изоҳланади. Моделни амалга оширишнинг ижти- моий-иқтисодий самараси деганда тадбирлар мажмуини амалга оширишнинг ижтимоий- иқтисодий хусусиятга эга натижаси тушу- нилади. У қуйидагилар билан ифодаланади: – қурилиш, транспорт соҳасида, қишлоқ хўжалигида экологик тоза озиқ-овқат маҳ- сулотлари ишлаб чиқаришда табиатни муҳо- фаза қилишга қаратилган инвестиция фаол- лигини кучайтириш ҳисобига “яшил” ишлаб чиқариш (экологик тоза технологиялар) ҳажмларини ошириш; – ишлаб чиқариш энергия сиғимини камайтириш, қайта тикланувчи энергия ман- баларига ўтиш ва сув ресурсларининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда йўқо- тилишини камайтириш ҳисобига иқтисоди- ётнинг энергия самарадорлигини ошириш; – чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш натижасида салбий антропоген таъсирдан аҳоли ва иқтисодиёт объектларининг ҳимоя- ланганлигини ошириш. “Яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш доирасида глобал экологик ҳавфлар ва замо- навий мослаштириш механизмларини шакл- лантириш, эколок ҳавфларни баҳолаш, та- биий ва антропоген таъсирлар натижасида атроф-муҳит сифатини башоратлаш тобора долзарб муаммога айланмоқда. Ахборот-таҳлилий тизимнинг яратили- ши мақсадида атроф-муҳит ифлосланиши туфайли зарарни баҳолаш соҳасида билим тўплаш ва сақлаш, иқтисодий тараққиётнинг салбий экстерналийларини баҳолаш соҳаси- даги билимларни таҳлил қилиш, экологик- иқтисодий таҳлил жараёнини рақамлашти- риш, атроф-муҳитнинг турли компонентлари ифлосланиши туфайли зарарни комплекс Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling