“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси


Download 368.83 Kb.
bet1/8
Sana15.11.2023
Hajmi368.83 Kb.
#1774419
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Diyorbek21 (2)

“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси




АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш борасида бирон-бир махсус дастур мавжуд эмас. Мамлакатда “яшил иқтисодиёт” соҳасининг ривожланишини ўрганишда дуч келиш мумкин бўлган илк муаммо ушбу соҳага оид маълумотларни олишда мураккабликларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Чунки, АҚШ Конгресси томонидан 2013 йилда бюджет харажатларини қисқартириш чоралари доирасида “яшил” товарлар ва хизматлар соҳасида маълумотларни йиғиш дастурларини молиялаштиришни бекор қилинганлиги билан боғлиқ. Шу вақтдан бошлаб тадқиқотчилар “яшил иқтисодиёт” соҳасига оид эски маълумотлар асосида соҳанинг ривожланиш тенденцияларини прогнозлаштириш ёки “яшил” саноат кўрсаткичларини баҳолашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бошқа гуруҳ тадқиқотчилар эса АҚШ Энергетика вазирлиги ёки айрим штатлар томонидан тақдим этиладиган соф энергетика соҳасида яратилаётган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларга асосланишмоқда. Ушбу маълумотлар АҚШдаги “яшил иқтисодиёт” ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввур уйғота олмайди. Лондон университет коллежи (University College London, UCL) тадқиқотчилари фикрича, агар АҚШ иқтисодий ўсиш суръатларини оширмоқчи бўлса, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгаришларига қарши курашиш харажатларини икки баравар кўпайтириши зарур. Бу харажатлар янги иш ўринлари ва даромадларни оширишга кўмаклашади. Муаллифлар юзлаб реал бизнес вакилларининг статистик кўрсаткичларига асосланган ҳолда АҚШда 9,5 млн. киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 4,0%и “яшил иқтисодиёт” тармоқларида банд эканлиги, ҳар йили 1,3 трлн. доллар ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 7,0%и миқдорида даромадга эга бўлишмоқда, деган хулосага келганлар219.
АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш соҳасида улкан режалар амалга оширилиши белгиланган. Жумладан, 2035 йилга қадар мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электрэнергиянинг 80%и “соф” энергия манбалари ҳисобидан шаклланиши зарур. “Соф” энергия манбалари дейилганда ядро материаллар, “соф” кўмир ва табиий газ, шамол ва қуёшдан фойдаланиш назарда тутилади. АҚШда энергия турлари уч гуруҳга ажратилади: анъанавий, тикланадиган ва яшил. Анъанавий ёқилғи турларига кўмир, атом, нефть, табиий газ, тикланадиган энергия манбаларига йирик гидростанциялар ва қаттиқ маиший чиқиндилар, яшил энергия манбаларига эса шамол, қуёш, биомасса, геотермал, биогаз ҳамда кичик гидростанциялар киради.
АҚШда “яшил энергетика” барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, соҳада технологик етакчиликни белгилаш омили сифтида қаралади. АҚШда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати 1970- йиллардаги нефть инқирози давридаёқ бошланган. Мамлакатда энергия манбаларини диверсификациялашни рағбатлантириш масаласи илк бор 1975 қабул қилинган “Энергетика сиёсати ва энергия таъминоти тўғрисида”ги қонунда (United States. Energy Policy and Conservation Act, 1975) ўз ифодасини топди. Қонунга мувофиқ 1978 йилдан давлат ташкилотларига муқобил энергияни харид қилишлари мажбурияти юкланди. Муқобил энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган инвестициялар учун 10% солиқ имтиёзи жорий этилди. Ушбу имтиёз 1984 йилгача амал қилиш зарур эди, аммо бу муддат бир неча марта узайтирилган. АҚШда муқобил энергетика соҳасини ривожлантиришдаги кейинги қадам тикланадиган ёқилғи манбаларини ўзлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар КВт-соат учун 1,5 цент миқдорида солиқ имтиёзини бериш дастури ҳисобланади. 1992 йилда қабул қилинган “Энергетика сиёсати тўғрисида”ги қонун (United States, Energy Policy Act) устун даражада муқобил энергетика технологияларини тижоратлаштиришга ва бозорларга кириб боришдаги тўсиқларни қисқартиришга йўналтирилган эди. Мазкур қонун муддати бир неча бор узайтирилиб, 2012 йилда муқобил энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича солиқ имтиёзлари кўпайгандан кейин ўз кучини йўқотди. 2005 йилда эса ҳукумат томонидан муқобил энергияни истеъмол қилиш минимуми тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳозирги вақтда АҚШ федерал ҳукумати электрэнергиянинг 7,5%ини шамол энергиясидан олади220.
Глобал молиявий инқироз даврида қабул қилинган инқирозга қарши чоралар дастури АҚШда “яшил энергетика”нинг жадал ривожланишига жиддий туртки бўлди. Жумладан, 2009 йилда “Америка таъмирлаш ва қайта инвестициялаш тўғрисида”гиқонунининг (AmericanReinvestmentandRecoveryAct)қабулқилинишимамлакатда муқобил энергетикани ривожлантириш борасида йирик ташаббуслардан бири ҳисобланади. Ушбу қонунга мувофиқ муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун 1,6 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратилди. Бундан ташқари муқобил энергия ишлаб чиқараётган компанияларга кредитлар ажратишда имтиёзлар тақдим этилди. 2008-2015 йилларда мамлакатда қуёш энергиясидан фойдаланиб электрэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 30 мартага ошди. Бу даврда CO2 эмиссияси миқдори 8,6 мегатоннагча қисқарди ва дастурни амалга оширишнинг илк йилларида 26,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 2013 йилда АҚШда иқлимни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатлар режаси
(US Climate Action Plan) ишлаб чиқилди.

Ушбу режага мувофиқ 2020 йилга қадар муқобил энергетикани ривожлантириш ва СО2 миқдорини қисқартириш мақсадлари белгилаб олинди. Д.Трамп президентлиги даврида АҚШда “Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2030” ва Париж келишуви талабларини қабул қилмаслик тенденцияси кучайиб бормоқда. АҚШда ҳозирга қадар Барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилмаган. Мамлакатда 2015 йилда “Барқарор ривожланиш соҳаси маълумотлари бўйича глобал ҳамкорлик” тармоқ ташкилоти (Global Partnership for Sustainable Development Data) ташкил этилган бўлиб, 150 дан ортиқ бизнес вакиллари, ҳукумат органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва тадқиқотчилар АҚШда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича маълумотлар тўплаш билан шуғулланишади.


АҚШ иссиқхона газлари эмиссияси миқдори бўйича дунёда Хитойдан кейинги ўринни эгаллайди, нефть, табиий газнинг йирик истеъмолчиси ва импортёри ҳисобланади. АҚШ ЕИдан фарқли равишда паст углеродли иқтисодиётга ўтишда сезиларли ютуқларга эришмади. АҚШ ҳукумати Копенгаген, Канкун келишувлари доирасида 2005-2020 йиларда атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдорини 17%гача, 2050 йилга қадар эса 83%га қадар қисқартириш тўғрисида баёнот беришига қарамасдан бу борада бирон-бир аниқ стратегик режа ёки федерал даражада соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмаган. 1990-2019 йилларда жаҳон бўйича атмосферага чиқарилаётган жами СО2 миқдори таркибида АҚШнинг улуши 23,3%дан 14,5%га қадар қисқарганига қарамасдан ушбу газларнинг абсолют миқдори деярли ўзгармасдан қолмоқда. Шу билан бир вақтда АҚШда муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш жадал суръатларда ривожланмоқда. Жумладан, мамлакатда 1990-2019 йилларда ишлаб
220 Steffen J., Chan G., Frankenberger R., Gabel M. What Drives States to Support Renewable Energy? // The Energy Journal. 2012. Vol. 33. No. 2. P. 1–12.

60,6

91,3

173,7

315,8

367,4

417,7

451,6

489,8
чиқарилган тикланадиган энергия миқдори 60,6 ТВт-соатдан 489,8 ТВт- соатгача ёки 8,1 мартага ошган (8.2.1-расм).



67,0

72,8
8.2.1-расм. АҚШда СО2 эмиссияси ва тикланадиган энергия ишлаб чиқариш миқдорининг ўзгариши221


2009-2019 йилларда АҚШда бирламчи энергия истеъмоли таркибида жиддий силжишлар юз берди. Жумладан, жами энергия истеъмоли таркибида кўмир энергияси 22,5 %дан 12,0 %га қисқариб, тикланадиган энергия истеъмоли 1,5%дан 6,2%га қадар ошди (8.2.2-расм). 2019 йилда АҚШда электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбалари улуши 11,2


%ни, шамол энергияси – 16,9%, қуёш энергияси улуши эса 2,5%ни ташкил этди (8.2.3-расм).



1,5 6,2
8,6 8,0
22,5 12,0


26,7 32,2

37,8 39,1


2009 й. 2019 й.


Нефть Газ


Кўмир Атом

Гидро;
6,2 Бошқа;


0,3
Атом;
19,4 Шамол;
Кўмир; Тикланад 6,9
23,9 иган;
11,2
Қуёш; 2,5
Газ; 38,6 Бошқа; 1,8 Нефть;
0,5

Гидро Тикланадиган





Download 368.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling