Yigirma savolga yigirma javob


Савол: Лифтдан фойдаланиш тартиби қандай амалга оширилади? Лифтга ким олдин кириб, ким олдин чиқади ва фахрий меҳмоннинг туриш жойи қаерда бўлади?   Жавоб


Download 1.65 Mb.
bet6/6
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1522389
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
YIGIRMA SAVOLGA YIGIRMA JAVOB

Савол: Лифтдан фойдаланиш тартиби қандай амалга оширилади? Лифтга ким олдин кириб, ким олдин чиқади ва фахрий меҳмоннинг туриш жойи қаерда бўлади?   Жавоб: Япония протоколи ва ўз тажрибамиз асосида айтиш мумкинки, лифтнинг ичидан ташқарига қараганда орқадаги ўнг бурчак лифтнинг энг ҳурматли меҳмон жойи ҳисобланади. Қоида бўйича қадрли меҳмон биринчи бўлиб лифтга киради ва охирги бўлиб лифтдан чиқади. Юқори мартабали меҳмонларни иморатнинг юқори қаватларига лифтда олиб чиқишда ва олиб тушишда албатта лифтёр бўлиши шарт.  

Савол: Протоколга биноан самолёт салонидаги энг ҳурматли меҳмон жойи қаер ҳисобланади? Жавоб: Афсуски, аксарият адабиётларда бу ҳусусида маълуморт берилмаган. Фақат 1995 йилда Японияда чоп этилган «Протокол» номли китобда бу ҳақида сўз юритилган. Япония протоколи ва ўз амалий кузатувимиз асосида айтишимиз мумкинки, самолётнинг ички салонлари сони нечта бўлишидан қатъи назар, энг ҳурматли меҳмон ўтирадиган жой биринчи салоннинг биринчи қаторининг ўнг тарафидаги ўриндиқ ҳисобланади. Қайд қилиш лозимки, ҳурматли меҳмон самолётга ҳамма жойлашгандан сўнг киради. Самолётдан чиқишда эса аввал меҳмон, кейин бошқалар чиқади.

Савол: Агарда олий меҳмон ўз рафиқаси билан ташриф буюрса, давлатнинг «биринчи леди»си учун ҳам алоҳида дастур тайёрланадими?   Жавоб: Бугун мамлакат раҳбарининг рафиқаси учун ҳам алоҳида дастур тайёрлаш халқаро одат тусига айланган. Ҳар бир давлат протокол хизмати тизимида махсус гуруҳ ёки ходим «First Lady» – «биринчи леди» дастурини тайёрлаш билан шуғулланади. Дастурда айрим расмий тадбирларда давлат раҳбари билан биргаликда қатнашишдан ташқар болалар, аёллар ҳаёти билан боғлиқ муассасалар, музейлар, рассомлар асарлари галереялари билан танишиш ҳам ўз ифодасини топади. Маросимда мезбон давлат раҳбарининг рафиқаси ва меҳмон давлатининг элчисининг рафиқаси ҳам ҳамроҳлик қилади. Олий меҳмоннинг тадбирлари каби «биринчи леди» қатнашувида ўтган учрашув ва суҳбатлар ҳам оммавий ахборот воситаларида, хусусан, телевидение орқали кенг ёритилади.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling