Yо‘l harakati qoidalari” о‘quv fanidan о‘quv dasturi 1-mavzu. Umumiy qoidalar. Qoidalarda qо‘llaniladigan asosiy tushuncha va atamalar


Download 153.35 Kb.
bet2/2
Sana26.03.2023
Hajmi153.35 Kb.
#1296259
1   2
Bog'liq
1 mavzu Umumiy qoidalar Qoidalarda qо‘llaniladigan asosiy tushuncha

1-боб. Умумий қоидалар
1-банд. Ушбу Йўл ҳаракати қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.
Тушунтириш.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари (Автоавриялар) нинг олдини олиш ва оларнинг оғир оқибатларидан химояланиш шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш яни йўл харакати қатнашчилари ҳайдовчилар, йўловчилар ва пиёдаларнинг йўлларда хавфсиз харакатини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, 1968 йилдаги умумжахон Йўл ҳаракати қоидалари тўғрисидаги Вена конвенсияси талаблари ҳамда илғор хорижий тажрибага мувофиқ вазирлар махкамаси томонодан тасдиқланган Ушбу Йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракатининг ягона тартибини белгилайди.
Йўл харакати қоидалари йўл харакати қатнашчилари вазифа ва мажбуриятларини белгилаб бериб, транспорт воситалирига қўйиладиган талаблар, харакатланишни тартибга солувчи воситалар светафорлар, йўл белгилари ва чизиқлари хамда тартибга солувчилар ишоралари маъносини тушунтириб бериш билан бирга йўлларда харакатланиш тартиби, харакатланишниг алохида шароитлари яни харакатланини бошлаш, огохлантирувчи ишораларни бериш, тезликни танлаш, кувиб ўтиш ва шу кабиларни тартибини белгилаб беради. Ушбу қоидарилари нафақат мукаммал копламали асвалт йўлда балки транспорт воситалари харакатланиши мумкин бўлган бошқа жойларда ҳам ҳаракатланишга тегишлидир. Одий қилиб айтгандан таранспорт воситалари ва пиёдаларнинг харкатланиш тартибини белгалаб беради.

2-банд. Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган.


Тушунтириш.
Йўллар бир ва икки томонлама харакатланиш учун мўлжалланган бўлади. 5.5 бир томонлама харакатланиш йўл белгиси ўрнатилган йўлларда харакатланиш биртомонлама бўлиб барча транспорт воситалири будай йўлларда фақат бир томонга харакатланишади. Бундай белги ўрнатилмаган бошқа хар қандай йўл қарама-қарши харакатланиш учун мўлжалланган бўлиб бунда хайдовчилар йўлнинг ўнг томонони эгалашлари керак бўлади. ҳатто йўл чизиқлари бўлмаса ҳам ҳайдовчи хаёлан йўлнинг қатнов қисмини иккига бўлиб, унинг ўзи учун ўнг томон ҳисобланган ярмида ўз йўналишида ҳаракатланиши ва қолган ярмини қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб билиши керак.

Қўшимча малумот:
Дунёда биринчи автомобиллар яратила бошлагандан уларнинг харакати бошқаларига хавф туғдиришни бошлаган. Тан олиш керак у вақтдаги автомобиллар хозиргаларидан каттароқ қуполроқ базиларини каттагина буғ қозони ҳам бўлган. Уларни харакатини тартибга солиш қийин бўлган. Бир давлат чегарасидан бошқасига ўтган автомобил ҳайдовчилари қоидалар бўлмаганлиги сабабли кўплаб муамоларга дуч келишган. Шу сабабли Франция илғор мамлакат сифатида 1909 йилда Европа давлатларини ягона Йўл Ҳаракати Қоидаларини яратиш таклифини беради ва ўнг томонлама ҳаракатланишнинг ҳар томонлама қулайлигини инобатга олиб, ўнг томонлама ҳаракатланиш тартибини амалга киритади. Лекин Англия Франция таклифини рад этиш мақсадида, ўз тасарруфи ва мустамлакасида бўлган Буюк Британия давлатлари, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Австралия каби давлатларда чап томонлама ҳаракатланиш тартибини белгилаган.

Хозорда Австралия бошқа Европа давлатлари билан кўшиладиган йўлларида чап томонлама ҳаракатланиш тартиби белгилаганлигини билдирувчи йўл белгиси ўрнатилган (ўнг томонлама ҳаракатланишда бундай белгига зарурат йўқ).

3-банд. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.


Тушунтириш.
Йўларда харакатланаётган хар бир ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар ўзларига тегишли бўлган, Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунида белгилаб қўйилган харакатланиш қоидаларини билишлари яни ушбу қонунда келтирилган йўл белгилари, йўл чизиқларининг талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек, йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
4. Йўл ҳаракати қатнашчилари йўлдаги бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ва хавф туғдирмасликлари керак.
Тушунтириш.
Қоидаларга амал қилиб йўлларда ҳаракатланаётган харакат қатнашчилари ўзларининг қилмоқчи бўлаётган кейинги харакати хақида бошқа қатнашчилани огохлантириб қиладиган харакатлари бошқаларга хавф туғдирмаслигига ишонч хосил қилишлари керак. Бу қоида фақат хайдовчиларга эмас пиёда ва йўловчиларга ҳам тегишлидир.

Тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга йўл қопламасини бузиш, ўзгартириш ёки зарар етказиш, ифлослантириш, йўл белгиларини, светофорларни ва ҳаракатланишни ташкил этишнинг бошқа техник воситаларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш, ўрнатиш, тўсиб қўйиш, шикастлантириш, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи нарсаларни қолдириш, «сунъий нотекислик» қурилмаларини ўрнатиш тақиқланади.


Масалан, маҳаллаларнинг ички кўчаларида кимлардир уйимнинг ёнидан автомобиллар тез юрмасин, болалар бор деган манода малум бир стандартга эга бўлмаган ёки бирор бир белгилар, чизиқлар билан белгиланмаган йўлда сунъий нотекисликлар, дўнгликлар пайдо қиладилар. Агар бундай сунъий тўсиқлар бир кўчада жудаям кўпайиб кетса, тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари каби кечиктириб бўлмайдиган хизмат автомобилларининг шу йўлдаги ҳаракатига қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун ҳам бундай ўзгартиришлар албатта ўзбошимчалик билан амалга оширилмаслиги керак.

Ҳаракатланишга тўсқинлик юзага келтирадиган шахс уни тезда бартараф қилиш учун имконияти даражасида барча чораларни кўриши, агар бунинг иложи бўлмаса, мавжуд барча воситалар билан хавф-хатар ҳақида ҳаракат қатнашчиларини огоҳлантириши ва ички ишлар органларига (кейинги ўринларда ИИО) хабар бериши шарт.


5-банд. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ушбу қоидаларни билмаслик, Қоидаларни бузган шахсларни жавобгарликдан озод этмайди.
Қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан асосан маъмурий, қолаверса фуқаролик ва ҳаттоки жиноий жавобгарликлар мавжуд.
Download 153.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling