Youth affairs
- савол. Алимент бўйича келишув
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
3- савол. Алимент бўйича келишув
Менинг укам бир нафар фарзандига алимент тўлаб келмоқда. Бизни бир хоналик уйимиз бор. Собиқ келинимиз шу уйни берсангиз адвокатим келишув битими тузиб беради нотариус орқали ва суд орқали алиментни тўлатиб беради деди. Биз адвокатим билан маслаҳатлашдим адвокатим келишув битими бўлса нотариус орқали бўлса бўлаверади кейин тиклаб ололмайди деди. Шунга сиз нима маслаҳат берасиз? Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарорига иловада, Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” Низом мавжуд. Ушбу Низом вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартибини белгилайди. Низомнинг 26-бандида белгиланишича, агар қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади олдиндан тўланган алиментлар суммасига нисбатан кўпроқ миқдорда тўлаш имконини берса, ундирувчи алиментлар олдиндан тўланган давр якунлангунга қадар қарздор учун алимент мажбуриятларининг умумий тартибини белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ариза суд томонидан суд қарорларини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Алимент мажбуриятларини умумий тартибда белгилаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилганда, олдиндан тўланган алимент тўловлари қайтарилмайди, умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент ҳисобига ўтказилади. Бунда давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро чоралари умумий тартибда қўлланилади. Демак, турмуш ўртоғингиз олдиндан тўланган давр якунлангунга қадар ҳам алимент мажбуриятларининг умумий тартибини белгилаш бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling