Youth affairs


дарс беради. 2 гурух болаликдан ногирон қизимиз бор шунга неча ёшдан пенсияга чиқиши мумкин ва


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

дарс беради. 2 гурух болаликдан ногирон қизимиз бор шунга неча ёшдан пенсияга чиқиши мумкин ва 
кандай тартибда?
Жавоб: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги қонуннинг 3-моддасида назарда 
тутилишича, фуқаролар пенсия тайинланиши хусусида унга доир ҳуқуқ вужудга келганидан кейин 
исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин. 


16
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз аҳолиси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги 
қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Мазкур 
қонуннинг 7-моддасига кўра:
• эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;
• аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия 
олиш ҳуқуқига эгадирлар. 
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда 
пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва 
кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига асосан алоҳида тоифадаги фуқаролар эгадирлар:
1-сон рўйхат – ёшидан қатъий назар;
2-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда;
3-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда.
Умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, 
шунингдек:
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонунининг 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» 
бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар - 1 йилга қисқартирган 
ҳолда (эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар)
уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ва болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари 
уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай 
ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда 
улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади – 5 йилга қисқартирган ҳолда;
Демак, болаликдан ногирон фарзандингиз борлигини инобатга олсак имтиёзли шартда 5 йилга 
қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling