Youth affairs


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

II. МЕҲНАТ ВА ПЕНСИЯ 
МУНОСАБАТЛАРИГА ОИД 
МАСАЛАЛАР
11 – савол. Карантин вақтида фарзанди таътилда бўлган ходимларнинг ҳуқуқлари
Aссалому алейкум. Саволим ҳозир карантин пайти фарзандим таътилда. Мен давлат корхонасида 
ишлайман. Фарзандимга қараш учун ишхонадан таътил сўрасам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзинг 
дейишмоқда. Илтимос маслаҳат беринг.
Жавоб: “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий 
таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли 
фармонга мувофиқ:
• коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши 
муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи 
шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш 
қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга 
қобилиятсизлик нафақаси тўланади;
• коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 
14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) 
бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор 
қилиш тақиқланади.
Амалдаги меҳнат кодекси 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра 
белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Ушбу нормадан кўриниб турибдики, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил фақат ходимнинг 
розилиги билан унинг аризасига кўра берилади. 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра меҳнат ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолати келтирилган бўлиб, мансабдор шахс томонидан 
меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, — базавий ҳисоблаш 
миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридаги нормалардан кўриниб турибдики, иш берувчи сизнинг розилигингиз билан иш ҳақи 
сақланмаган таътил бериши лозим. Унинг талаблари асоссиз ва қонунга зид. Қолаверса, фарзанди 
мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчи ёхуд бошланғич синф ўқувчиси ҳисобланган ишлаётган 
ота ёки онага меҳнат таътили берилади. Бундай ҳолатда меҳнат таътили иш берувчи билан аввалдан 
тасдиқланган графикдан қатъий назар берилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling