Youth affairs


-савол. Карантин шароитида хоидимларни таътилга чиқариш


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

14-савол. Карантин шароитида хоидимларни таътилга чиқариш
Мен олий таълим муассасида Кадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлайман. Коронавирус COVID-19 пандемияси 
туфайли университетимиз талабаларига жавоб бериб юборилди. Ректоримиз менга ўқитувчиларнинг 
таътили масаласида топшириқ берди. Нима қилсам тўғри бўлади. Бюджетни ҳам ўйлашимиз керак экан. 
Ўқитувчилар нима қилади энди? 
Жавоб: Мазкур ҳолатда вазиятдан чиқиш учун сизга бир нечта қонуний йўллар мавжуд.
Биринчи вариант: Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан ходим билан келишиб унга йиллик асосий 
таътилни тўлиқ яъни ҳаммаси ёки ёзма аризага асосан Меҳнат кодексининг 146-моддасига мувофиқ 
қисмларга бўлиб беришингиз мумкин. Мазкур ҳолат сиздан талаб қилинадиган асосий масала ходим 
билан келишишдир. Зеро меҳнат ҳуқуқида ўзаро келишувга устуворлик берилган.
Иккинчи вариант: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришингиз 
мумкин. Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, таътилнинг давомийлиги иш берувчи ва ходим 
ўртасидаги келишув асосида белгиланади. Унинг максимал муддати 12 ойлик давр мобайнида 3 ойдан 
ортиқ бўлмаслиги керак. 
Учинчи вариант: Бугунги кунда илм-фанга алоҳида эътибор берилаётган даврда Меҳнат кодексининг 
258-моддасига асосан ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан қўшиб бораётган 
шахсларга докторлик диссертациясини якунлаш, дарслик ўқув-услубий қўлланмаларни ёзиш учун уч 
ойгача ва олти ойгача бўлган муддатга ижодий таътил беришингиз мумкин. 
Йиллик асосий таътил ва ижодий таътил олган даврда ходимларнинг ўртача иш ҳақи ва лавозими 
сақланади. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар даврида ходимга пул тўланмайди.
15-савол. Вояга етмаган шахслар қандай ишларга жалб этилиши мумкин эмас?
18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан қандай ишларда фойдаланиш тақиқланади?
Жавоб: Қуйидаги ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
– ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
– хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;


15
– хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори 
таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли 
шароитлардаги;
– оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги 
ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
– ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
– белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда.
18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан 
боғлиқ ишлар рўйхати ва 18 ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк 
нормалари чегараси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан 
белгиланади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling