Youth affairs


-савол. Яқин қариндошларнинг бир жойда ишлаши


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

29-савол. Яқин қариндошларнинг бир жойда ишлаши
Мени саволим шундан иборатки мен МТТда хўжалик мудири бўлиб ишлайман. Бундан тўрт ой олдин 
МТТ мудираси ўз аризаси билан ишдан бўшаб кетган эди. Ўрнига шу муассада ишлайдиган мени 
синглимни вақтинчаликка мудира этиб тайинлашган эди. Хозирга келиб МТБ рахбари ва кадрлар билан 
ишлаш бошлиғи мени чақириб “олдинги мудиранг опа сингил бир муассасада ишлаши мумкинмас” деган 
мазмундаги хат билан келди, шунинг учун сени бошқа ишга ўтказамиз деб айтишди. Ҳақиқатдан хам шу 
айтганлари конунийми? Мени ҳеч қандай камчилигим бўлмаса ҳам аризамни ёзишга мажбурлашмокда 
опа сингил бир жойда ишлаши мумкун эмасми? 
Жавоб: Ҳурматли фуқаро амалдаги Меҳнат кодекси 79-моддасига мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки 
қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, 
шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан 
бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат 
корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. 
Мазкур норманинг мазмунига кўра бир ташкилотда қариндошларнинг ишлаши тақиқланади. 
Лекин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 133-сонли қарорига 3-Иловада “Давлат 
(акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда 
тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита 


23
бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш 
қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари РЎЙХАТИ” белгиланган. 
Мазкур рўйхатнинг 6-бандига кўра барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар
ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар бирга ишлаши мумкин.
Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг вазиятингизда ҳақиқатда ҳам бир ташилотда ишлаш тақиқланган.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling