Youth affairs
-савол. ”Декрет”гa чиқaрилдим шу тўғрими?
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
39-савол. ”Декрет”гa чиқaрилдим шу тўғрими?
Мен МТТ да ёрдамчи тарбиячи лавозимда ишлардим хомиладор эдим 1 апрелдан декретга чиқишим керак эди карантин муносабати билан мени мажбурий 17 мартдан декретга чиқариб юборди. МТТ мудирамиз лекин декретка чиққанлигимни тасдиқловчи дакумент тақдим этмаганман шундей бўлсаҳам ўз ўзидан мени декрет таътилига чиқариши мумкинми ҳамма ёрдамчи тарбиячиларга ойлик туширилди менгаҳам тушди мени қайтип беришими сўраяпти бу қанчалик тўғри? Олдиндан раҳмат жавоб учун. Жaвоб: Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, аёлларга туққунга қадар етмиш календар кун ва туққанидан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календар кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календар кунига берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қараб иш берувчи сизнинг декретга чиқишингиз тўғрисидаги буйруқни қабул қилади. Aгар сиз меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим қилмаган бўлсангиз, иш берувчи буйруқни ноқонуний чиқарган. Ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқацизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календар кунига берилади. Мазкур даврда сизга нафақа тўланади. Эрта декретга чиқарилганлигингиз сизнинг зарарингизга ишламайди. Март ойининг қолган кунларини ҳисобга олмаганда. Ойлигингизни масаласига тўхталар эканмиз, Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан иш берувчи сизга 17-мартга қадар ишлаган даврингиз учун ҳақ тўлаши шарт. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling