Youth affairs


-савол. Кўп болали, ягона боқувчи бўлган ходимларни қисқартириш асосида ишдан бўшатиш


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

38-савол. Кўп болали, ягона боқувчи бўлган ходимларни қисқартириш асосида ишдан бўшатиш
Тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бўлган ва оилада ягона боқувчи ходим иш жойига қисқариш 
келганлиги сабабли ишдан бўшатилиши мумкинми? Унинг устига кичкина фарзанди 4 ёш булса? Иш билан 
таьминланмайдими иш берувчи? Шу саволга жавоб берсангиз, гап турмуш ўртоғим ҳақида кетяпти.
Жавоб: Бу борада корхонада штатлар қисқариши ҳолатида ишдан бўшатилаётган ходимлар масаласида 
Меҳнат кодексининг 103-моддасига мувофиқ айрим ходимларга ишда қолишда имтиёзли ҳуқуқ 
берилган.
Қаранг, мазкур 103-моддага асосан ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб 
келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда 


29
ишда қолдириш учун имтиёз биринчи навбатда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган 
ходимларга берилади.
Меҳнат кодекси 103-моддасининг иккинчи қисми 1-бандига асосан, агар ходимларнинг малакаси ва 
меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда штат қисқараётганда ишда қолиш борасидаги дастлабки 
имтиёз айнан қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга берилади, яъни улар ишда 
қолиши мумкин бўлади.
Яъни, ушбу қоидаларга мувофиқ, иш ўринлари қисман қисқараётган бўлса, агар турмуш ўртоғингизнинг 
малакаси ва унумдорлиги бошқа ходимларга қараганда юқори бўлса, ёки малакаси ва унумдорлиги 
бир хил бўла туриб, қарамоғида ўзингиз айтганиздек, икки ёки ундан ортиқ кишилар бўлса, унда ишда 
қолишда имтиёзли ҳуқуқ бор.
Бундан ташқари, бир нарсани билиш керакки, Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан иш берувчи:
– иш ўрни қисқараётган турмуш ўртоғингизга аввал мутахассислиги ва малакасига мувофиқ 
келадиган ишни бундай иш бўлмаган тақдирда эса, — корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни 
таклиф этиши шарт
– ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган 
тақдирда, меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин бўлади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling