Youth affairs


-савол. Субсидия берилмаслиги ходимга иш ҳақи тўламасликка асос бўладими?


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

34-савол. Субсидия берилмаслиги ходимга иш ҳақи тўламасликка асос бўладими?
Карантин сабабли 2020 йил 16 мартдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТларига 
ва оилавий МТТларига бюджетдан субсиядиялар бериш тўхтатилган. Бу эса айрим нодавлат МТТлари 
раҳбарлари томонидан нодавлат МТТларга субсидия берилмаётганини важ қилиб, ишчи-ходимларга 
март ойи учун иш ҳақини тўлиқ бермасликка сабаб бўлмоқда. Шу тўғрими?
Жавоб: Субсидиялар ҳар ойда таълим муассасаларида таълим олаётган ҳар бир бола учун давлат 
мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммаси 
миқдорида ажратилиши белгиланган. Республикадаги барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 
16 мартдан вақтинчалик тўхтатилгани туфайли Молия вазирлиги томонидан субсидия ажратиш 
тўхтатилган. Бироқ бу ходимларнинг ойлик маошини тўламасликка асос бўлмайди.
Ҳар бир корхона ва ташкилотнинг иш хусусияти турлича бўлгани ҳамда меҳнат шартномаси ташкилот 
билан тузилгани учун меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътил ёки масофавий ишлар иш берувчи ва ходим 
ўртасидаги келишув асосида бўлиши лозим.
35-савол. 55 ёшдан пенсияга чиқиш
Мен Мубарекнефтгаз МЧЖ корхонасида ишлайман. 55 ёшга тўлганда 31 йил стажим бўлади. Болаликдан 
2 гуруҳ ногирон қизим бор, шуларни инобатга олиб 55 ёшдан пенсияга чиқсам бўладими?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун 
зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий 
нафақа тўлаш тартиби белгиланди.


27
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат 
назарда тутилган. Нафақа жорий йил 1 мартдан бошлаб тўланади.
Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия 
тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга 
нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди. 
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. 
Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага 
қуйидагилар илова қилинади: 
– болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
– фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат 
комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт 
комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.
Демак, сиз 55 ёшга етган ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандингиз бор бўлса, сизга ижтимоий 
нафақа тайинланиши керак деб ҳисоблаймиз. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси 
бўлимига мурожаат қилишингиз керак бўлади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling