Youth affairs
-савол. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетган ходимнинг ўрнига бошқа ходимни ишга қабул
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- 47-савол. Туғруқ таътилидан олдинги иш ҳажмини олиш ҳуқуқи Ассалому алайкум. Мен ўқитувчиман. Фарзандим 1 ёшга тўлди. Ишга чиқмоқчиман. Лекин болам ёшлиги
46-савол. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетган ходимнинг ўрнига бошқа ходимни ишга қабул
қилиш Ассалому алайкум. Савол Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетган ходимнинг ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкинми? Мумкин бўлса, қайси қонун нормаларига асосан? Жавоб: Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. \ Кўриб турган бўлсангиз, аёлларга бериладиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ижтимоий таътил тури ҳисобланади ҳамда бунда аёл ходим бутун таътил даврида ишда бўлмайди. Меҳнат кодексининг 105-моддаси 3-қисмида шундай қоида келтирилган: иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Демак, бу қоидага мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходимнинг ишда бўлмаган даврига мос равишда – муддатли меҳнат шартномаси асосида, яъни ҳомиладорлик ва туғиш таътили якунига қадар бошқа бир ходимни ишга қабул қилиш мумкин. 47-савол. Туғруқ таътилидан олдинги иш ҳажмини олиш ҳуқуқи Ассалому алайкум. Мен ўқитувчиман. Фарзандим 1 ёшга тўлди. Ишга чиқмоқчиман. Лекин болам ёшлиги сабабли дарс соатини кам бермокчи. Шу тўғрими? 18 соат (1 ставка). Мен 18 соат дарс билан туғрук таътилига чиққанман. Шу соат билан ишга қайтсам бўладими? Жавоб: Ҳа, бир ставкада ишлашингиз мумкин, бу иш берувчига боғлиқ. Вазиятга қонун ҳужжатлари асосида жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, бола 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун, ана шу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланган ҳолда, таътил берилади. Шунингдек, аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади. Меҳнат кодексининг 234-моддаси 5-қисмига кўра эса болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бундан ташқари, ходим шу давр мобайнида истаган пайтда ишга тушиши, таътилдан қайтиши мумкин, иш берувчи унинг иш ўрнига кимни ишга олган бўлишидан қатъи назар, аёлга иш жойини бўшатиб бериши шарт. Чунки бу иш ўрни шу аёлга тегишли бўлган ва у билан ҳали меҳнат муносабатлари давом этиб келмоқда. 34 Демак, келтириб ўтилган нормалар мазмунидан хулоса қилса бўладики, аёлнинг хоҳишига кўра, бу таътилни берилишини сўраб мурожаат этиши, ўз қарорини ўзгартириши ва шу давр мобайнида исталган вақтда таътилдан умуман воз кечиб ишга чиқиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, юқоридаги нормаларда аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши тўғрисида қоида белгиланган, бироқ унга берилган ставка миқдори тўғрисида талаб мавжуд эмас, яъни ҳомиладорликдан қайтган ходимга ўша лавозими қайтарилади. Ўқитувчига неча соат дарс ажратишни эса тегишли фан методика бирлашмаси ва педагогика кенгаши тавсия ва хулосаси асосида мактаб маъмурияти ҳал қилади. Демак, дарс соатларини тақсимлашни мактаб маъмурияти ҳал этади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling