Youth affairs


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

III. МУЛКИЙ НИЗОЛАР
49-савол. Меросни тақсимлаш 
Aссалом алейкум мурожаатим шуки менинг тоғам катта ўғил. Ота онасининг уйида қолган ва кенжа 
укасига 8 сотихли ҳовли олиб берган. Аммо у яна улуш сураяпти. Лекин ота ва онасининг васиятига 
кўра мерос катта ўғилнинг ўғлига мерос булиб қолди. 16 сотих ховли ота она фарзанди 6 та хаммаси 
5 киши жиянига улушни берди суд орқали судда 12/1 қисми кенжа ўғилга улуш чиқди лекин бир жойда 
яшаб жанжал қилиб тургани учун меросхур набира улушидан қушиб булиш учун Самарқанд вилоят 
туманлараро судига ариза берди лекин имкони йўқ деб беришмоқда лекин кенжа тоғам жанжал қилиб 
қўймаябти вилоят ва туман пракратура адлия хеч бир орган ёрдам беролмаябди. илтимос маслахат 
берсаларингиз жавоб учун рахмат.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1150-моддасига мувофиқ, меросхўрлар ўртасида 
меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот 
улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади. 
Агар 1/12 улушга эга кичик тоға билан мерос масаласини тинч йўл билан ҳал этиш имконияти бўлмаса, 
уйни мерос қолдирувчиси вафот этгунга қадар - мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос 
қолдирувчи билан биргаликда яшаган катта тоғаси меросхўрлар мерос таркибидан уй-жой, квартира 
ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа 
эга бўлиши сабабли судга Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1153-моддасига асосан даъво аризаси 
бериши керак. Даъво аризаси меросни натура шаклида олиш, 1/12 улушдаги меросхўрни улушини 
пул шаклида ажратиш ҳақида бўлади. Суд даъвони қаноатлантирса, 1/12 улушни мерос қолдирувчи 
билан охирги 3 йил мобайнида яшаган меросхўрга қолдириб, унинг қисматини катта тоғадан кичик 
тоғага ундириб беради, 1/12 улуш катта тоғага ўтиб, кичик тоғанинг улуши тугатилади. Бунинг учун кичик 
тоғанинг розилиги шарт эмас.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling