Youth affairs
-савол. Карантин даврида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг берилиши
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- 43-савол. 2 гурух ногирон, 13 ёшдаги болага карантин туфайли уйдан чиқмай қараб ўтирган ходимга бериладиган имтиёзлар
42-савол. Карантин даврида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг берилиши
Карантин даврида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бериладими? Жавоб: Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: – вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда); – санаторий-курортларда даволанганда; – касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда; – карантинда; – сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда; – меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади. 43-савол. 2 гурух ногирон, 13 ёшдаги болага карантин туфайли уйдан чиқмай қараб ўтирган ходимга бериладиган имтиёзлар Мен мактабда психолог булиб ишлайман. 15 мартдан карантин эьлон қилинди ва худди шу кундан мен ўғлимнинг касалини эьтиборга олиб ишга чиқмадим, ҳозирда директор менга ўз ҳисобингдан таътилни оласан, дея куймаяпти яьни мажбурламоқда. 2 гурух ногирон 13 ешдаги болага карантин туфайли уйдан чиқмай қараб ўтирганим учун ишхонада мен учун қандайдир имтиёзлар мавжудми? Жавоб: Ҳурматли фуқаро сиз берган савол билан кўплаб фуқаролар мурожаат қилишмоқда. Бунга сабаб кўплаб иш берувчилар ходимлардан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш учун ариза ёзишни талаб қилмоқда. Ҳозирда республикамиз бўйлаб карантин эълон қилинган бўлса-да, бу иш берувчига ходимни мажбурий ариза ёзишни талаб қилиш ҳуқуқини бермайди. Чунки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Мазкур моддани шаҳрлайдиган бўлсак, бу таътилни ходим фақат ўз розилиги билан ариза ёзган ҳолда олиши мумкин деган хулоса келиб чиқади. Aгарда ходим ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилига чиқмаган бўлса, у ҳолда иш берувчи ходимларга мазкур таътилни бериши шарт. Мазкур кодекс 133-моддасига кўра барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Шунингдек, 144-модданинг иккинчи қисмига кўра қуйидаги шахсларга йиллик асосий таътил уларнинг хоҳишига кўра улар учун қулай бўлган вақтда берилиши лозим: – ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева еркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига; – -I ва II гуруҳ ногиронларига. Aгарда сиз ушбу тоифадаги ходимлар сирасига кирсангиз сиз таътилни ҳозир олишда бошқа ходимлар қараганда имтиёзли ҳисобланасиз. 32 Хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч бир иш берувчи ходимни ариза ёзишга мажбур қила олмайди, гарча карантин даврида бўлса-да. Ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўз баёнотларида ходимларни меҳнат таътилига чиқаришда меҳнат кодекси қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда. Бу вазиятда сиз туман меҳнат инспексиясига ёки туман прокуратурасига иш берувчининг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling