Youth affairs


Мени янги Ташмига малака оширишга жўнатишди. Лекин командировочный ҳам, йўл пули ҳам


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

Мени янги Ташмига малака оширишга жўнатишди. Лекин командировочный ҳам, йўл пули ҳам 
тўланмаябди, нега деган саволимизга малака ошириш хизмат сафарига кирмайди деб жавоб берди. 
Шунақа бўлиши мумкинми?
Жавоб: Йўқ, бундай вазиятда сизга, командировочные тўланмайди деб ҳисоблаймиз. Фикримизни 
қуйида қонун ҳужжатлари орқали асослашга ҳаракат қиламиз. 
Сиз ушбу ҳолатда “командировочные”, яъни хизмат сафари учун харажатлар компенсацияси 
олишингиз учун сизнинг малака оширишингиз хизмат сафари сифатида баҳоланиши керак. Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 
йил 24 июлдаги 83-сон ва 7/12-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 
хизмат сафарлари тўғрисида” ги Йўриқномага кўра, хизмат сафари деб ходимнинг ташкилот, муассаса, 
бирлашма, корхона раҳбарини фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат 
топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига 3-илова, Мактабгача, умумий ўрта 
ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тўғрисида” Низомнинг 16-бандига кўра, педагог ходимларнинг малакасини 
оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри шакллари қўлланилади:
– малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) 
ўқитиш;
– «Устоз-шогирд» усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
– мустақил ўқиб билим орттириш;
– масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;
– стажировка шаклида тажриба орттириш.
Ушбу Низомнинг 21-бандига кўра, юқоридаги шакллардан фақат стажировка хизмат сафарига юбориш 
тарзида амалга оширилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида 
(институтда, марказда) ўқитиш тарзида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака оширмоқдасиз 
ва бу хизмат сафари ҳисобланмайди. Шу боис, сиз бунинг учун хизмат сафари харажатлари учун 
командировочные ололмайсиз деб ҳисоблаймиз
Шунингдек, бу масала юзасидан молия бўлимига ёзма равишда мурожаат қилишингизни тавсия қилган 
бўлардик.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling