Youth affairs


-савол. Меҳнат таътилидан чақириб олиш


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

40-савол. Меҳнат таътилидан чақириб олиш
Ходимни 01.04.2020 йилда меҳнат таътилига чикарганман. Иш зарурияти туфайли айнан ҳозирги 
вазиятдан келиб чиқиб, мен уни меҳнат таътилидан чақириб олишга ҳаққим борми? Жавобни асослаб 
беринг илтимос.
Жавоб: Меҳнат кодексининг 147-моддасига мувофиқ:
– таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 
– шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили 
давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва 
еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг 
таътилига қўшиб қўйилиши керак.
Мазкур қоидаларга мувофиқ, Сиз иш берувчи бўлсангиз, ходимни таътили тугамасидан туриб ҳам, 
муддатидан аввал чақириб олишингиз мумкин, бироқ бунинг учун аввал ходимдан розилик олишингиз 
керак бўлади.
Амалиётда бу жараён бўйича ходимдан меҳнат таътилидан чақиришга “розилик аризаси” деб номланган 
ҳужжат олиниши керак ҳамда шунга асосан “Ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш тўғрисида” 
буйруқ чиқарилади. Бу ҳолатда, таътилдан чақирилган ходимнинг фойдаланилмай қолган таътил қисми 
унга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши керак, ёки кейинги иш йили учун бериладиган 
таътилга қўшиб қўйилиши зарур.
41-савол. Карантин даврида иш ҳақи тўлаш
Ассалому алейкум мени укам Тошкент шаҳар 459 боғчада кичик гурух тарбиячиси бўлиб ишлайди. Унга 
карантин сабаб март ойида таътил учун пул тўланди. Энди апрель ойи учун ойлик тўланадими?
Жавоб: Ҳурматли фуқаро саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Карантин туфайли республикадаги 
барча мактабгача таълим ташкилотлари тўхтатилганлиги учун ундаги ходимлар таътилга чиқарилди. 
Низомга мувофиқ карантин даврида меҳнат таътили ходимнинг хоҳишига кўра ташкилот томонидан 
тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади. Бунда, ходимга биринчи иш йили учун олти 
ой ишлангандан кейин таътил беришга оид талаб татбиқ қилинмайди. 
Шу асосга кўра барча ходимлар йиллик меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлди. Йиллик меҳнат 
таътиллари учун ҳар бир ходимга ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган таътил пули берилади. 
(МК 148-моддаси)
Шуни таъкидлаш керакки, таътил пули таътил даври учун бир марта тўлиқ тўлаб берилади. 
Юқоридаги Низомга кўра агар ходим карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим 
муассасаларининг фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин даврида 
меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга 
ошириши мумкин: 
– ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;
– ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши. 
Бизнингча ҳозирги вазиятда сизни масофавий иш усули ёки мослашувчан иш графигига ўтказишлари 
лозим деб ҳисоблаймиз. Хулоса қиладиган бўлсак, сизга март ойида таътил пули тўланган бўлса, апрелда 
сизга таътил пули тўланмайди.


31

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling