Youth affairs


фарзандим бор. 1 хоналик уйда тиқилишиб колдик. Мазкур саволимга жавоб берсангиз


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

фарзандим бор. 1 хоналик уйда тиқилишиб колдик. Мазкур саволимга жавоб берсангиз.
Жавоб: Ҳурматли фуқаро, Вазирлар Маҳкамасининг Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-
қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-
жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомига 
кўра уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида турар жойи йўқ, ижарада ёки яшаш учун яроқсиз уйда, бошқа 
оилалар билан битта хонадонда яшайдиган, кўп болали, оиласининг даромади кам, оғир ногиронликка 
олиб келувчи касалликка чалинган боласини парваришлаётган, кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи 
икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган хотин-қизларга имтиёзли равишда 
берилади.
Шунингдек, сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли 
яллиғланиши, псориаз каби касаллиги туфайли алоҳида хонада яшаши керак бўлган фуқаролар, оила 
аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, уй-жой майдони ижтимоий нормага 
мувофиқ бўлмаган, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар ҳам эндиликда имтиёзга эгадир.
Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган 
жисмоний шахс ҳудудий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
– ариза;
– қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган 
ҳужжатлар;
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг қуйида кўрсатилган мезонлардан 
бирига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар:
– ўз уй-жойининг йўқлиги ёки эскирган уйларда яшаш;
– бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
– кўп болали оила;
– она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши; 
– ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб 
чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
– оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
– турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг 
ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.
– таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида 
таҳсил олаётган докторантлар.
Юқоридагилардан хулоса шуки, иккита фарзандим бор деяпсиз. Ушбу фарзандаларингиз вояга етмаган 
бўлса (ёки юқорида белгиланган ҳолатлардан яна бир бошқаси мавжуд бўлса), ўзингиз яшайдиган 
жойдаги ушбу масалалар юзасидан ташкил этилган ҳудудий комиссияга (ҳокимият биносида бўлади) 
юқорида келтирилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ариза топширсангиз, улар вазиятни ўрганиб 
чиқиб ижобий хулоса бериши мумкин.


38

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling