44
69-савол.
Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамнинг барчасини бир вақтда олиш мумкинми?
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. «Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб эътироф этилган оила
болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат
бир турини олиш ҳуқуқига эга. Бунда болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича
нафақа ёки моддий ёрдамнинг бир турига қўшимча равишда компенсация ҳам тайинланади ва тўланади.
Эслатиб ўтамиз! Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида
тақиқланмаган бошқа манбалар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа,
моддий
ёрдам ва компенсация тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
70-савол.
Қандай оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади?
Жавоб: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали
аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги
Низомга кўра Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир
ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: