Youth affairs


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

V. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ 
МАСАЛАЛАРИ
66-савол. Бола туғилгани учун бериладиган нафақа (суюнчи пули)
Бола туғилгани учун бериладиган суюнчи пулининг миқдори қанча ва қай тартибда олинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 
йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар 
тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра бола туғилганлиги учун тўланадиган нафақа:
– ишлаётган аёлларга – иш жойидан;
– таълим олаётган аёлларга – ўқиш жойидан;
– ўқимайдиган ва ишламайдиган аёлларга – эри ишлайдиган ёки ўқийдиган жойидан;
– ўқимайдиган ва ишламайдиган ота-оналарга – Пенсия жамғармаси томонидан тўланади.
Мазкур нафақани олиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги 
маълумотномасини топшириши лозим. Мазкур маълумотнома ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик 
ҳақидаги гувоҳнома билан бирга тақдим этилади. Нафақа олиниши учун маълумотнома нафақани 
тўловчи органга 6 ой ичида топширилиши керак. Ушбу муддат ўтгандан кейин нафақа тўланмайди. 
Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа (суюнчи пули) БҲМнинг 2 баравари миқдорида тўланади.
Агар маълумотнома йўқотиб қўйилса, иш, ўқиш жойидан нафақа олинмаганлиги тўғрисидаги 
маълумотномага асосан ФҲДЁ бўлимидан такроран маълумотнома олиш лозим бўлади.
Бола ўлик туғилган ҳолларда нафақа тўланмайди.
67-савол. 
Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам қанча муддатга тайинланади?
Жавоб: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали 
аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 
Низомга асосан болали оилаларга нафақа (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва моддий 
ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа (бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш 
қилиш нафақаси) 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган 
ойнинг охиригача тўланади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling