58-савол. Карантин қоидаларига риоя қилмаганлик учун белгиланган жаримани камайтириш мумкинми?
Уйга у-бу рўзғор қилиш учун ўзимга тегишли машинамда кўчага чиққан эдим, ГАИ ва СЭС ходимларини
рейдига тўғри келиб қолдим, карантин сабабли чеклов бор деб менга жарима белгилашди ва машинамни
жарима майдонига тиқиб қўйишди. Айтингчи, қандайдир енгилроқ томони борми, жаримани қандай
камайтириш мумкин. Имкони борми жаримани?
Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги – 332-1-моддасига асосан, ҳуқуқбузар унга
жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг
70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Демак, Сиз агар маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини олган вақтингиздан
бошлаб 15 кун ичида жариманинг 70 фоиз қисмини ихтиёрий равишда тўласангиз, қолган 30 фоизлик
қисмини тўлашдан озод этилишингиз мумкин.
59-савол. Короновирусга чалинган ёки карантинда бўлган шахсларни камситганлик учун жавобгарлик
Ассалому алайкум. Короновирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсларни камситган шахсларга
нисбатан қонунчилигимизда қандай жавобгарлик белгиланган?
Жавоб: Конституциямизга кўра, ҳеч ким инсон қадр-қимматини камситувчи тазйиққа дучор этилиши
мумкин эмас. Ҳар бир фуқаро ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига
аралашишдан қонун билан ҳимояланган.
Короновирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни ҳақорат қилганлик, шаъни ва қадр-қимматига
путр етказганлик, камситганлик учун — БҲМнинг 20 бараваридан 40 баравариюгача маъмурий жарима
белгиланган.
Агар, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, шахс жиноий
жавобгарликка тортилади.
60-савол.Автотранспорт воситасига давлат рақами муддати
Do'stlaringiz bilan baham: |