Youth affairs


-савол. Автомототранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

63-савол. Автомототранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар
Автомототранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга нималар киради? 
Жавоб: Автомототранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга қуйидагилар 
киради: а) жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат: Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролари учун — фуқаролик паспорти; 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари учун — туғилганлик ҳақида гувоҳнома; Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун 
— ички ишлар органларининг прописка тўғрисидаги ёки ҳарбий қисмларнинг уй ажратиш тўғрисидаги 
маълумотномасини илова қилган ҳолда ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан 
бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг 
ҳарбий билетлари бундан мустасно); фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган 
шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ички ишлар органларининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган 
жойи бўйича рўйхатга олинган жойи ҳақидаги белгиси қўйилган Ўзбекистон Республикасида яшаш 
гувоҳномаси.
64-савол. Махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш қайта жиҳозлаш ҳисобланадими?
Жавоб: Ҳа, бу ўзгартириш автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб топиш учун асос бўлади. 
Автомототранспорт воситасининг кузови ҳамда деталларини ўзгартириш яъни транспорт воситаларига 
ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш 
автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз: автомототранспорт 
воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома ЙҲХББ томонидан 1 йил муддатга берилади.
65-савол. Ярим тиркамани тиркамага ўзгартириш қайта жиҳозлаш ҳисобланадими?
Жавоб: Ҳа, бу ўзгартириш автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинади. 
Автомототранспорт воситасининг кузови ҳамда деталларини ўзгартириш яъни ярим тиркамани тиркамага 
ўзгартириш қайта жиҳозлаш ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз: автомототранспорт воситасини қайта 
жиҳозлашга рухсатнома ЙҲХББ томонидан 1 йил муддатга берилади. Эслатиб ўтамиз: автомототранспорт 
воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома ЙҲХББ томонидан 1 йил муддатга берилади.


43

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling